06.03.2016

АЁЛЛАР СОҒЛИҒИ – ЖАМИЯТ БОЙЛИГИ

Фарғона вилояти Данғара туманида «Аёллар соғлиғи – жамият бойлиги» лойиҳаси доирасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларни ҳар томонлама қўл­лаб-қувватлаш, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Давлат дас­тури ижросини таъминлашда жамоат бирлашмалари, жумладан, сиёсий партиялар ҳам фаол иштирок этмоқда.

— Партиянинг туман кенгаши сафидаги 2 минг 500 дан ортиқ аъзонинг етмиш фоизи аёллардир, — дейди Ўзбекистон ХДП Данғара тумани кенгаши раиси ­Зиёдахон Ҳамроалиева. — Депутатлик гуруҳининг 10 аъзосидан 5 нафари ҳам хотин-қизлар. Сафимизда ижтимоий соҳа раҳбарлари бўлган партиядошларимиз кўп. Бугунги тадбирда уларнинг сафига яна 20 нафар аёл қўшилди.

Ўзбекистон ХДП кўчма жамоатчилик қабулхонасида партия депутатлик гуруҳи аъзолари 46 хотин-қиз мурожаатини қабул қилди. Тадбир доирасида Данғара тумани «Оқжар» қишлоқ врачлик пунктида хотин-қизлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

М.СУЛАЙМОНОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: