Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
03.03.2016

ИЖТИМОИЙ ЛОЙИҲАЛАРГА ДОИМИЙ КЎМАК

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2015 йилдаги фаолияти якунлари ва 2016 йилги режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Парламент комиссияси раиси А.Саидов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси И.Ҳалимбеков ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг барча бўғинлари изчил қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.

2008 йилдан бери фаолият кўрсатаётган Жамоат фонди ва комиссия ҳар йили нодавлат нотижорат ташкилотлари, медиа тузилмалар ва фуқаролик жамияти бош­қа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик энг яхши лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашмоқда.

2015 йилда давлат томонидан ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат гранти, ижтимоий буюртма ва субсидия шаклида молиялаштиришга 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Грант учун мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти, оммавий ахборот воситаси ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари 1200 дан ортиқ лойиҳа тақдим этган. Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти, Тошкент шаҳри энг кўп лойиҳа билан қатнашган. Лойиҳалар доирасида нуронийларни эъзозлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, миллатлараро тотувликни янада мус­таҳкамлаш, ҳудудлар ривожига доир кўплаб ишлар амалга оширилган.

2016 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини молиялаштиришга давлат бюджетидан 11 миллиард сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган. «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига ННТларни кенг жалб этиш, қонунчиликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фуқаролик жамияти инс­титутлари иштирокини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижросининг оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилиши, баркамол авлодни вояга етказиш, табиат муҳофазасига оид танловлар жамоат ташкилотлари фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Матбуот анжуманида жур­налис­тларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

 

Н.УСМОНОВА,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.