03.03.2016

БИТИРУВЧИЛАРГА ЭЪТИБОР

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши Ғузор туманида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати туман бўлими билан ҳамкорликда ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари ва ўқувчилар, «Истиқбол» ёшлар қаноти фаоллари иштирок этишди.

Учрашувда ёшлар бандлигини таъминлаш, ишчиларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари, барқарор иш ўринлари яратиш масалаларида фикр алмашилди.

Жорий йилда вилоятда 10684 лойиҳа асосида яратиладиган 89024 иш ўрнининг 31158 тасига касб-ҳунар коллежи битирувчилари ишга жойлаштирилиши кўзда тутилгани таъкидланди. Битирувчиларнинг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётини ўташ, кейинчалик уларни ишга жойлаштириш шартномаси аввалги йилда 3 томонлама тузилган бўлса, жорий йилдан 4 томонлама тузилиши, яъни туман (шаҳар) ҳокимларининг ҳам қўшилгани ҳақида атрофлича маълумот берилди. Бу масалада жамоатчилик ва депутатлик назоратини кучайтириш зарурати ҳақида фикрлар билдирилди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 

Музаффар ТУРОПОВ


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: