Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
03.03.2016

ҲАРАКАТ ДАСТУРИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР

қайта-қайта ўрганишни, тарғиб қилишни ва амалга ошириш чораларини топишни талаб қилади

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши ташкил этган «Демократик янгиланиш шароитида фуқаролик жамияти институтларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари» мавзусидаги ўқув-семинар иштирокчилари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларда бу жиҳат алоҳида эътироф этилди.

— Вилоятда 600 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бирлашмалар фаолият юритмоқда, — деди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси катта мутахассиси Элдор Жабборов.

— Вилоятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида сиёсий партия­ларнинг, хусусан, Халқ демократик партияси вилоят кенгашининг ўзига хос ўрни, мавқеи борлигини яхши биламиз.

Партия ташкилоти фаолиятини таҳлил қилганимизда кейинги пайтда кўпгина ижобий жиҳатлар кўзга ташланмоқда. Аммо партиянинг Ҳаракат дастурини жойларда, жумладан, қуйи бўғинларда чуқурроқ ўрганиш, атрофлича таҳлил қилиш, унда белгиланган йўналишларни изчиллик билан амалга оширишда баъзан сусткашлик ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Бу ўринда партиянинг бошланғич ташкилотлари, маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар кўпроқ фаол бўлиши, ташаббус кўрсатишига зарурат сезилмоқда.

Ўқув-семинарда манзилли ижтимоий ҳимоя ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами манфаатлари ҳимоясига қаратилган тадбирларни ташкил этиш, уларда фуқоралик жамияти институтлари иштирокини янада кучайтириш масалаларида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, ЎзХДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари Ҳусан Абдуниязов йиғилганларга сиёсий партиялар, уларнинг тарихий-ҳуқуқий асослари, сиёсий тизимлар ҳақида тушунча берди.

Тадбир сўнгида партиянинг Ҳаракат дастуридан келиб чиққан ҳолда, қуйи бўғинлар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар бўйича интерфаол маш­ғулот ўтказилди.

ЎзХДП вилоят кенгаши раиси Мўътабар Каримова бу каби ўқув-семинарларни шаҳар ҳамда туман кенгашларида, йирик бошланғич ташкилотларда қай тартибда ўтказиш, самарадорликни ошириш юзасидан зарур тавсиялар берди.

 

Иброҳим ЖОНУЗОҚОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.