Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
01.03.2016

САВОЛ ВА ЖАВОБ

— Даволаш профилактика муассасаларидаги овқатланиш ва унга ҳақ тўлаш тартиби меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда қандай белгиланган? Беморларга имтиёзлар яратилганми?

 

Жамила Давлатова,

Тошкент шаҳри.

 

 

Саттор РАҲМАТОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Жуда ўринли савол. Чунки тиббиёт муассасаларида айни шу масалада айрим тушунмовчиликлар, беморларнинг ҳуқуқлари бузилган ҳолатлар учраб туради. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сонли қарори эса масалани тартибга солади ва беморлар манфаатига хизмат қилади. Эндиликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги стационар даволаниш ва профилактика ­муассасаларида овқатланишни ­ташкил қилиш ҳамда унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тасдиқланди.

Шуни унутмаслик керакки, ушбу қарор республикамиздаги махсус тиббий ва махсус илмий-амалий тиббиёт марказлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиб­биёт ташкилотлари, уларнинг бўлинмалари учун амал қилмайди.

Овқатланиш тартиби тўрт маҳал қилиб белгиланган бўлиб, нонушта, тушлик, тушликдан кейинги нонушта ва кечки овқатга бўлинади. Қарорга мувофиқ, касалхоналарда беморларга нонушта бепул тарқатилади ва харажатлар Давлат бюджети маблағи ҳисобидан қопланади.

Нонуштадан ташқари овқатланиш учун ҳақ тўлаш бемор, унинг қариндошлари ёки бошқа шахсларнинг, ҳомийларнинг ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, маълум имтиёзга эга, хусусан, реанимация тадбирлари ва доимий терапия қабул қилган шахслар учун ҳақ тўлашдан озод қилиниш тартиби ҳам белгиланган. Тиббиёт ­муассасалари овқат блокларида ёки тиббиёт муассасалари буюртмаларига кўра, овқатлар тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тайёрланган овқатлар қиймати бўйича ҳақ тўланади. Тиббиёт муассасалари билан ихтисослаштирилган ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларда, барча харажатлар ҳисобга олинган ҳолда, сотиш қиймати назарда тутилади.

Ихтисослаштирилган ташкилотлар белгиланган тартибда тиббиёт муассасалари томонидан тендер савдолари ўтказиш йўли билан жалб этилиши мумкин. Бундан ташқари, тиббиёт муассасалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тартиби аниқланиши керак бўлган шифобахш озиқ-овқатлар билан таъминланиши керак.

Шуни ҳам айтиш керакки, даволанувчи шахс тиббиёт муассасаси томонидан тавсия этилаётган овқатланишни тўлиқ ёки қисман рад этиши мумкин. Бироқ шифокорнинг парҳез кўрсатмасига мос равишда овқатланиши керак.

Бундан ташқари, овқатланиш учун ҳақ тўлаш бемор тиббиёт муассасасига жойлаштирилгунга қадар унинг шифохонада бўлишининг бутун муддати учун тўлиқ ёки қисман амалга оширилади, аммо у ҳисобланган сумманинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Шифохонага ётаётган шахс овқатланиш учун тўланган ҳақни тасдиқловчи ҳужжатни ёки уни рад этиши тўғрисидаги аризани тақдим этиши лозим. Қарорда белгиланишича, кунлик овқатланиш нархи ҳақидаги маълумот тиббиёт муассасасининг жамоат жойларига қўйилиши зарур.

Пуллик овқатланишдан воз кечган бемор шифохонада бўлишини режалаштирилаётган даври учун олдиндан ҳақ тўлаган ҳолда, исталган вақтда буюртма бериши мумкин. Овқатланиш учун олдиндан қисман ҳақ тўланган тақдирда тўлиқ ҳисоб-китоб бемор шифохонадан чиққунигача амалга оширилади. Овқатланиш учун тўланган ҳақнинг фойдаланилмаган қисми мижозга қайтарилиши керак.



DB query error.
Please try later.