01.03.2016

ПЛАСТИК КАРТОЧКА ЭГАЛАРИ

учун бир қатор қулайликлар

Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банк­лараро чакана тўлов тизимида мижозларга «сўм» пластик карточкалари орқали ҳисоб-китоб­ларни амалга оширишда банк ва банк мақомига эга бўлмаган кредит ташкилотлари амал қилиши лозим бўлган тарифларнинг янги режасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

— Жорий йилнинг 1 мартидан кучга кирадиган янги тариф режасига кўра, банклар томонидан жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларга ҳисобланадиган фоизлар Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси (9 фоиз) дан кам бўлмаган миқдорда белгиланди, — дейди Марказий банкнинг Пул муомаласи департаменти директори ўринбосари Фахриддин Бобоев. — Ҳозирга қадар пластик карточкадаги қолдиқ маблағлар тижорат банк­лари томонидан Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг йиллик 1 фоизи миқдорида капиталлаштирилар эди.

Эндиликда жисмоний шахслардан пластик карточкаларининг фойдаланиш муддати тугаганидан кейин қайта алмаштиришда банк томонидан хизмат ҳақи ундирилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

Шунингдек, банк эмитентидан қатъи назар, жисмоний шахснинг пластик карточкасидаги маблағлар бошқа бир жисмоний шахс пластик карточкасига ўтказилганда ёки кирим қилинганда банк томонидан хизмат ҳақи ундирилмайди.

Мисол учун, маълум бир банк­нинг мижози ўз пластик карточкасидаги пулларни бошқа бир банкнинг мижози бўлган шахс пластик карточкасига исталган ҳудудда ўтказиш имконига эга бўлди. Ҳозирга қадар бу тарзда, яъни бир банкнинг мижози иккинчи бир банк мижозига пул ўтказиши техник сабабларга кўра, амалга оширилмас эди. Бу каби қулайлик, шубҳасиз, нақд пулга бўлган талабни камайтириб, пул айланишининг тезлашишига шароит яратади.



DB query error.
Please try later.