Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
23.02.2016

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ БОЖХОНА КОДЕКСИ ЖОРИЙ ЙИЛ 21 АПРЕЛДАН КУЧГА КИРАДИ

Хўш, кодексни янги таҳрирда қабул қилиш сабаблари ва аҳамияти нимадан иборат? Давлат божхона қўмитаси ташкил этган матбуот анжуманида шу ҳақида ахборот берилди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунга қадар амалдаги Божхона кодекси ва «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонундан ташқари соҳага оид 350 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Шунинг учун қонуности ҳужжатларининг сони ва доирасини қисқартириш, ишончли механизм яратиш, божхона ташкилий-ҳуқуқий меъёрларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш зарурати пайдо бўлган. Натижада самарали божхона назоратини ташкил этиш, таш­қи савдо операциялари ривожланишини рағбатлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий фаолият, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига максимал даражада қулайликлар яратиш мақсадида Божхона кодекси янги таҳрирда қабул қилинган.

Кодексда божхона тў­ловларини тўлаш тартиби, шакли ва муддатлари ҳам батафсил ёритилган. Таш­қи иқтисодий фаолият қатнашчисининг хоҳишига кўра, келгуси божхона тўловларини тўлаш учун пул маблағлари тушунчаси ҳам кўзда тутилди. Бу орқали божхона тўловларини тў­лаш ҳамда давлат бюджетига ўтказиш расмиятчиликлари соддалаштирилди.

Янги таҳрирдаги кодекс замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишни назарда тутади. Шу ўринда бир маълумотга тўхталиб ўтиш жоиз. 2013 йилда республикамизда товарларни божхонада электрон тарзда декларациялаш жорий қилинган бўлиб, ўша йили ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан 39,2 фоиз божхона декларациялари электрон шакл­да тақдим этилган. Бугунга келиб эса бу кўрсаткич 99 фоиздан ошди.

Қисқа қилиб айтганда, янги таҳрирдаги Божхона кодексида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кўплаб енгиллик ва қулайликлар назарда тутилган.

Тадбирда журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

 

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.