Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
18.02.2016

3000 НАФАР ЮРИСТ МАЛАКА ОШИРМОҚДА

Адлия вазирлиги томонидан Юристлар малакасини ошириш марказида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда суд-ҳуқуқ тизимини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, ҳуқуқшуносларнинг касбий тайёргарлигини юксалтириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш ишлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази 1997 йилда ташкил этилган. Ўтган йиллар давомида унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича 10 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

Марказнинг асосий вазифаси — суд, адлия, адвокатура идораларининг вакиллари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар юридик хизматлари ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан иборат. Илгари бу ерда йилига ўртача 800 нафарга яқин юрист кадр ўз малакасини оширган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич қарийб 3000 нафарни ташкил этмоқда.

Ўқув жараёнларига 200 нафардан ортиқ тажрибали амалиётчи жалб этилган. Бу эса назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, илғор ўқув услубларини юридик таълимга изчил қўллаш имконини бермоқда. Айни вақт­да ўқитиш жараёни Юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари асосида олиб борилмоқда.

Марказда маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларнинг юридик хизмат ходимлари билим ҳамда кўникмаларини янада мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада биргина 2015 йилда минг нафарга яқин юрисконсульт ўз малакасини оширди. Юридик хизмат ходимларига мўлжалланган ўқув дас­турлар қонун ҳужжатларидаги янгиликлар, амалиётдаги муаммолар ҳамда соҳа мутахассисларининг таклифлари асосида такомиллаштирилмоқда.

Матбуот анжуманида малака ошириш муассасасининг халқаро алоқалари хусусида ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, БМТнинг Тараққиёт дастури, ЕХҲТ, ЮНИСЕФ ва ­бошқа халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бормоқда. Шунинг­дек, АҚШ, Германия, Венгрия, Словакия таълим даргоҳлари билан икки томонлама ҳамкорлик ўрнатилган. Охирги икки йил давомида АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Венгрия, Польшанинг амалиётчи судьялари ва экспертлари иштирокида 10 дан ортиқ халқаро учрашув ҳамда анжуман ташкил этилди. 2014 йилда эса Юрист­лар малакасини ошириш маркази Судьяларни тайёрлаш халқаро ташкилотига аъзо бўлди.

Матбуот анжуманида иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

 

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози мухбири».



DB query error.
Please try later.