Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
09.02.2016

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

фаолияти ўрганилиб, таҳлил этилиб, аниқланган камчиликлар доимий комиссия йиғилишида атрофлича кўриб чиқилгач, тегишли қарор қабул қилинди

Халқ депутатлари Фарғона ви­лоят, шаҳар ва туман Кенгашларида ЎзХДПдан сайланган 197 нафар депутат фаолият юритмоқда.

Маълумотларга кўра, вилоят маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари ўтган йили ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ 83 масалани атрофлича ўрганиб чиққан. Уларнинг аксарияти доимий комиссияларда, электорат манфаатлари ҳимоясига хизмат қиладиган энг долзарб 19 масала эса сессияларда муҳокама этилган. Бу рақамлардан хулоса қилиш мумкинки, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партиямиз гуруҳлари ташаббусларни кўпайтиришга, шу орқали жойлардаги муаммолар ҳал қилинишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

2016 йил ҳам вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи учун ғоят масъ­улият­ли воқеадан бошланди. Депутатлар «Фарғона вилоятидаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада яхшилаш, мазкур ­муассасаларда ўқув тарбия ишлари сифати ва самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги масалани батафсил ўрганди. Унинг натижалари вилоят Кенгашининг ёшлар сиёсати ва соғ­лом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида атрофлича кўриб чиқилди. Мазкур масала муҳокамасига халқ таълими, тижорат банклари, молия муассасаларининг вакиллари ҳам таклиф этилди.

— Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини яхшилашга давлатимиз ҳамиша устувор вазифа сифатида қараб келади. Шунинг учун ЎзХДП гуруҳи масалани ҳар томонлама чуқур ўрганиб, таҳлил қилганини алоҳида таъкидламоқчиман, — деди доимий комиссия раиси Энахон Сиддиқова йиғилишни очар экан. — Фарзандларимиз таълим-тарбияси ҳаммамиз учун долзарб вазифа ҳисобланади. Демак, бу масаладаги ютуқларни ҳам, камчиликларни ҳам очиқ-ойдин муҳокама қилишимиз керак.

Доимий комиссия йиғилишида вилоятда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. Шу билан бирга, ечимини кутаётган камчиликлар аниқ факт ва рақамлар асосида таҳлил қилинди.

Маълум бўлишича, вилоятдаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларида давлат талаблари қониқарли бажарилмаётгани, биринчи тиббий ёрдам учун керакли дори-дармонлар етишмаслиги, аксарият муассасаларда мусиқа хоналари талабга жавоб бермаслиги, айниқса, қишлоқ жойлардаги муассасаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкам эмаслиги кўзга ташланган. Депутатлар бундай ҳолатлар билан муроса қилиб бўлмаслигини таъкидлашди.

Яна бир муҳим масала бор. Бола сифатли, витаминли озиқ-овқатлар билан таъминланиши муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳам ҳар доим эътибор марказида туриши зарур.

Йиғилишда қатор туман ва шаҳарлар, хусусан, Қувасой, Боғдод, Бешариқ, Олтиариқ, Қўштепа, Ёзёвон туманларидаги мактабгача таълим муассасалари фаолияти билан боғлиқ маълумотлар атрофлича кўриб чиқилди. ЎзХДП гуруҳи аъзолари томонидан бу борада аниқ мисоллар келтирилди. Муҳокамалар чоғида шаҳар, туман халқ таълими, соғлиқни сақлаш, назорат этувчи ва молия идоралари вакилларидан мактабгача таълим муассасаларидаги ҳолат юзасидан изоҳ сўралди. Албатта, турли мулоҳазалар ўртага ташланди, муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

— Мақсадимиз кимнидир танқид қилиш эмас. Аслида камчиликларга ҳаммамиз жавобгармиз, — деди вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари Маҳмуджон Маҳкамов. —Энди кучларни бирлаштирайлик, камчиликларни бартараф этиш учун биргаликда ҳаракат қилайлик. Айниқса, табиий газ етиб бормаган мактабгача таълим муассасаларини суюлтирилган газ билан таъминлаш ҳамда унинг моддий таъминотини амалга ошириш чораларини кўриш зарур. Қиш мавсумида бу вазифани бир кунга ҳам ортга суриб бўлмайди. Тегишли идоралар масъуллари ушбу масалаларга зудлик билан эътибор қаратиши лозим, деб ҳисоблаймиз.

Фарғона вилоятида 685 мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатяпти. Вилоятдаги 246087 нафар мактабгача ёшдаги болаларнинг 93162 нафари боғчаларга жалб этилган.

Албатта, вилоятда замонавий биноларда жойлашган, инглиз, рус тили, гимнастикага ихтисослашган намунали муассасалар талайгина. Уларни кўрган одамнинг ҳаваси келади. Ҳар бир боғча мутасаддилари зиммасидаги юксак масъулиятни ҳис қилиб, ишни замон талаби даражасида йўлга қўйса, вилоятдаги яхши тажрибалардан ўрнак олса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Шу ўринда доимий комиссия йиғилишида қайд этилган айрим рақамлар ва фикрларни келтириб ўтиш лозим.

Вилоят Давлат санитария-­эпидемиология назорати ­маркази бўлим мудири Ирина ­Улуғназарова маълумотига кўра, 2015 йилда вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларининг айримлари санитария талабларига жавоб бермагани учун қонунга мувофиқ жаримага тортилган. Айрим боғчаларнинг фаолияти эса тегишли танқидномалар асосида вақтинча тўхтатиб турилган.

— Доимий комиссия йиғилишида айтилган камчиликларни тан оламиз, — деб сўз бошлади вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эъзозхон Қосимова. — Биз ЎзХДП гуруҳи ўрганиши натижаларини бошқармамизда муҳокама қилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиладик. Суюлтирилган газга мослашган ошхоналар ташкил этиш, харажатлар тартибига ўзгартиришлар киритиш масаласини ўрганиб чиқамиз.

Таклиф ва фикр-мулоҳазалардан сўнг доимий комиссияда кўрилган масаланинг аҳамияти ҳамда муҳимлигини инобатга олиб, уни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг нав­батдаги сессиясига киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

 

Муҳаммаджон ОБИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.