озиқ-овқат хавфсизлиги индекси бўйича жаҳонда 64-ўринда
АҚШнинг нуфузли The Economist Intelligence Unit таҳлил агентлиги томонидан тадқиқот ўтказилди. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги рейтингида 64- ўринни банд қилди. Мутахассислар дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, хавфсизлиги, етарлилик даражаси ва оммавийлигини ўрганиб, баҳо бердилар.
Агентлик сайтида эълон қилинган манбага кўра, Ўзбекистон «етарлилик даражаси» бўйича энг кўп балл олган.
Берилган маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари шунчалик кўпки, ҳар бир фуқаро кунига 39 килокаллориядан истеъмол қилиши мумкин.
Ўз навбатида хавфсизлик бўйича 88,5 балл билан рўйхатнинг 83-поғонаси банд этилди. Оммавийлик мезони бўйича эса 57- ўрин эгалланди.
|