Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
30.01.2016

АЛИШЕР НАВОИЙ ДЕВОНИ

Токиода нашр этилди

Алишер Навоий 24 ёшга кирганида унинг шеърларини мухлислари йиғиб, девон тузишган. Ушбу девонни фотонусхасини 1968 йилда ­навоийшунос олим Ҳамид ­Сулаймонов юртимизга олиб келиб, чоп эттирган. Бу ҳақда AlisherNavoiy.uz сайтида хабар берилган.

2008 йилда Навоийнинг яна бир девони топилди. Мазкур девонга ҳам 1471 йилда шоирнинг мухлислари тартиб берган. Фарқли жиҳати, бу девон Хуросонга чегарадош бўлган мамлакат – Оққуюнлилар салтанатида тайёрланган ва ундаги шеърлар қарлуқ лаҳжасидан ўғуз лаҳжасига мосланган. Девонни ўз даврининг таниқли хаттоти ­Абдураҳим Хоразмий кў­чирган.

Мазкур девонни юрт­дошимиз, атоқли олим ­Афтондил Эркинов Токиода нашр эттирди. Китоб­дан Навоийнинг 1465-1471 йилларда ёзилган асарлари ўрин эгаллаган.

Девон шартли равишда «Оққуюнли мухлислар девони» деб номланди. Китобнинг кириш қисмидан ўрин олган ўзбек, рус, инглиз тилларидаги илмий мақолада Алишер­ Навоий ижоди ва мазкур девоннинг тузилиши ҳамда топилишига доир муҳим маълумотлар келтирилган.



DB query error.
Please try later.