30.01.2016

ҲАМКОРЛИК КУЧАЙМОҚДА

Ўзбекистон ХДП Юқори Чирчиқ туман кенгаши ҳамда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ҳамкорлигида «Барданкўл» қишлоқ фуқаролар йиғинида Соғлом она ва бола йили муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, касаба уюшма етакчилари ва ёшлар иштирок этди.

— Республикамиз Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда давлатимиз раҳбари оилада қизлар тарбиясининг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди, — деди Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси, ЎзХДП фаоли Нурмуҳаммад Рўзматов. — Қиз боланинг ҳам жисмонан, ҳам маънан соғ­лом бўлиб вояга етиши, мактабдан сўнг лицей ва коллежларда таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши муҳим масала. Шунинг учун ҳар бир маҳаллада ота-оналар билан учрашув ва мулоқотлар ташкил қилишимиз, тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтиришимиз зарур.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар оналик ва болалик муҳофазасини кучайтиришга қаратилган ишлар кўламини ошириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ҳамкор ташкилотлар билан бирга қатор тадбирларни ўтказишга келишиб олинди.

 

Латифжон МАНСУРОВ


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: