28.01.2016

СЕССИЯГА КИРИТИЛГАН МАСАЛА

партия Сайловолди дастури амалга ошиши ҳамда электорат манфаатлари ҳимоясида муҳим ўрин тутади

Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида сиёсий партия­ларнинг ташаббускорлиги кучайиши, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалаларда депутатлар ­фаоллиги ошиши талаб этилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастури қабул қилинган эди.

Унда партиямиз Сайлов­олди дастуридаги устувор вазифаларни амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор қонунчилик ташаббуслари билан чиқиш, ҳудудларда аҳолини ўйлантираётган муҳим масалаларга ечим топиш ҳамда қонунлар ва давлат дастурлари ижроси бўйича депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган чоралар белгиланган. Хусусан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари ишини мувофиқлаштириш кўзда тутилган.

Хўш, ўтган йи­ли партия ташкилотлари ва гуруҳлари томонидан мазкур Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оши­риш бўйича нима ишлар қи­линди? Электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қандай ташаббуслар билан чиқилди? ЎзХДП Марказий Кенгаши Аҳоли бандлиги ва ижтимоий сиё­сат масалалари бўлими мудири ­Назира Матёқубова билан суҳбатимиз шу ҳақда бўлди.

— Сайловчилар ишончини оқлашда Ҳаракат дастуримиз ижроси таъминланиши долзарб аҳамият касб этади, — дейди у. — Ўтган йили халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари томонидан 189 масала ўрганилган. Шундан 127 масала доимий комиссия йиғилишларида, 87 масала сессияларда муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Айниқса, Андижон, Жиззах, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидаги партия гуруҳлари саъй-ҳаракатлари билан бу борада самарали натижаларга эришилди.

— Ҳаракат дастурига асосан маҳаллий Кенгашлардаги ЎзХДП гуруҳлари ташаббуси билан электорат манфаатларига хизмат қиладиган қандай муҳим масалалар ўрганилди?

— Партия мақсад ва вазифаларининг устувор йўналиши бўлган банд­лик: касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар, соғ­лиқни сақлаш: аҳолига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, қишлоқ жойларида қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техник базасини яхшилаш, пенсия ва нафақаларнинг манзиллилигини ўрганиш, ёш оилаларнинг имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жойлар билан таъминланиши масалалари партия гуруҳларининг асосий эътиборида бўлди.

Шунингдек, таълим тизимини янада ривожлантириш, мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, болаларнинг спорт билан шуғулланиши учун қулай шароит яратиш, кам таъминланган оилалар қизларини спорт кийимлари ва анжомлари билан таъминлаш, коммунал соҳа ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи кичик корхоналар тармоғини кенгайтириш, касаначиликни изчил йўлга қўйиш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилиб, таҳлил этилди. Соҳаларда аниқланган камчиликлар мутасадди ташкилотлар кўмаги билан бартараф этилди.

— ЎзХДП Сайловолди дастурида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашга кўмаклашиш муҳим вазифа сифатида белгиланган. Хўш, Ҳаракат дас­тури доирасида қайси ҳудудлардаги партиядошларимиз кўпроқ ташаббус кўрсатди?

Албатта, ҳар бир партия гуруҳимиз бу масалага алоҳида эътибор қаратди. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар 33 ҳудудда тегишли тартибда чуқур ўрганилди. Уларнинг 11 таси доимий комиссиялар ҳамда 15 таси сессиялар муҳокамасига олиб чиқилди. Яъни, битирувчиларни иш билан таъминлаш масалалари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида аниқ факт ва рақамлар асосида атрофлича муҳокама қилинди. Зарур ҳолларда маҳаллий ижро ҳокимияти идораларининг ахборотлари тингланиб, хато-камчиликларни бартараф этиш, айниқса, масъулиятни кучайтиришга қаратилган қарорлар қабул қилинишига эришилди. ­Хусусан, ушбу масала Андижон вилоятининг Олтинкўл, Жиззах вилоятининг Мирзачўл, Наманган вилоятининг Чуст, Самарқанд вилоятининг Ургут, Пахтачи, Сурхондарё вилоятининг Жарқўр­ғон, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Тошкент шаҳрининг Бектемир, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Хоразм вилоятининг Хива, Янгибозор туманлари ва Сирдарё вилоятининг Гулис­тон, Сурхондарё вилоятининг Термиз ва Тошкент вилоя­тининг Ангрен шаҳар Кенгашлари сессияларида муҳокама қилинди.

Аммо шуни ҳам айтиш керакки, Ҳаракат дастури ижросида барча партия ташкилотлари ва гуруҳлари фаоллик кўрсатди, десак, тўғри бўлмайди. Тан олиш керак, амалий ишлар билан бирга айрим туман, шаҳар партия ташкилотлари ва гуруҳлари томонидан қатор камчиликларга йўл қўйилди, баъзилари ўз имкониятларидан самарали фойдалана олишмади. Ҳаракат дастурида йил давомида ҳар бир туманда электорат манфаатларига дахлдор бўлган битта масалани Кенгашлар сессияларида муҳокама қилиш режалаштирилган эди. Бироқ баъзи масалалар фақатгина партия гуруҳларида муҳокама қилиниб, доимий комиссия ва сессия даражасига олиб чиқилмади. Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан бу борадаги сусткашликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Жорий йилда электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб масалалар чуқур ўрганилади, доимий комиссиялар ва сессияларга олиб чиқилиб, муҳим қарорлар қабул қилинади. Бугун зиммамизда кечагидан муҳимроқ ва кўпроқ вазифалар турибди. Амалий ишларимиз, ташаббусларимиз, ютуқларимиз ҳам кўпа­йиши учун қаттиқ туриб курашмоғимиз керак бўлади.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Гулруҳ ОДАШБОЕВА

суҳбатлашди.



DB query error.
Please try later.