Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
28.01.2016

ХАЛҚ БАХШИСИ

иштирокида достон кечаси

Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳамда «Oxus Culture» ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов иштирокида достон кечаси ўтказилади. Унда ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналаридан бири бўлмиш «Келиной» достони ижро этилади. Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таниқли бахшининг репертуаридан «Алпомиш» ва «Гўрўғли» достонлари туркумига кирувчи бир қанча достонлар, шунингдек, халқ қўшиқлари, термалар ўрин эгаллаган. Унинг ижросидаги бир қанча достон ва қўшиқлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси олтин фондидан ўрин олган.

Шунингдек, у Франция, Бельгия, Швейцария, Туркия, Озарбайжон, Қозоғис­тон ва Қирғиз республикаси каби давлатларда ижодий сафарларда бўлиб, ўзбек бахшичилик анъаналарини дунё халқлари орасида муносиб тарғиб қилиб келмоқда.



DB query error.
Please try later.