янги йил янгиланишлар, бунёдкорликлар билан бошланди
Шаҳрихон туманида маданият ва аҳоли дам олиш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда сўзга чиққанлар аҳолига яратилган бундай шароит учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.
400 ўринли томоша залида туман бадиий ҳаваскорлари, «Чашма» ашула ва рақс халқ ансамбли ҳамда ёш санъаткорлар иштирокида тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
|