Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
19.01.2016

ВАТАНПАРВАРЛИК ТУЙҒУСИ

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда Президентимизнинг Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида билдирилган фикрлар, илгари сурилган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

— Табрикда қайд этилганидек, ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмаслигини барчамиз ўзимизга жуда яхши тасаввур этамиз, — деди Тошкент ­ирригация ва мелиорация институти ректори Муҳаммадхон ­Ҳамидов. — Бугун жаҳонда вазият қандай тез ўзгариб, дунёнинг айрим минтақаларида аҳвол тобора кескин тус олаётгани, турли қарама-қаршиликлар, можаро ва қон тўкишлар кучайиб, халқаро терроризм, экстремизм хавфи ортиб бораётгани, яқин ён-атрофимизда давом этаётган ҳарбий тўқнашувлар барчамизни янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга, дунёда кечаётган турфа жараёнларга теран назар ташлашга ундайди. Айниқса, ёшларга тўғри йўл кўрсатиш, уларнинг билими ва дунёқарашини ўстириш биз, ўқитувчиларга катта масъулият юклайди.

— Инсон тақдири ўз Ватани тақдири билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар кимнинг кўнглидаги орзу-ниятлари амалга ошиши учун авалло юрт тинч бўлиши, одамлар ҳеч қандай ҳадиксиз яшаши, меҳнат қилиши керак, — деди ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Ҳайдар Бобохонов. — Бугун дунёда кечаётган мураккаб сиёсий жараёнларни кузатар эканмиз, юртимиздаги тинчлик, осо­йишта кунларимизга яна бир бор шукрона айтамиз. Бунинг ортида Ватан ҳимоячиларининг фидокорона хизмати ётибди. Биз улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Давлатимиз раҳбари Қуролли Кучларимиз қудратини ошириш билан боғлиқ долзарб вазифалар қаторида ёшларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш масаласини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Демак, ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги тадбирларни кўпроқ ташкил этишимиз, таъсирчан воситалардан кенг­роқ фойдаланишимиз керак.

Тадбирда сўзга чиққанлар ватанимиз мудофаа қудратини ошириш, бу борадаги ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш, соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш каби масалалари бўйича ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.

 

Наврўз ШОДМОНҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.