Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
19.01.2016

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ

инсон саломатлигининг бош омилидир

— Президентимиз томонидан 2016 йилнинг мамлакатимизда Соғлом она ва бола йили деб номланиши тиббиёт ходимлари зиммасига жуда катта масъулият юклайди, — дейди Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Суннатилло Усмонов. — Она ва бола саломатлигини бир биридан айро тасаввур этиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ҳар бир оилада тиббий маданиятни ошириш борасида тарғибот-ташвиқот ишларига эътиборни кучайтириш лозим.

Истиқлол йилларида соғлиқни сақлаш тизимида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада ташхис қўйиш ва даволашнинг самарали усуллари жорий этилди. Биргина шаҳримиз мисолида айтадиган бўлсак, қатор даволаш муассасаларимиз реконструкция қилиниб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Шаҳримизда 250 қатновга мўлжалланган катталар ва болалар поликлиникаси қуриб битказилиб, яқинда ишга туширилди. 80 ўринли қабул, диагностика, шошилинч ёрдам кўрсатиш бўлимининг қурилиши ҳам ниҳоясига етказилди. Ушбу қурилиш ва реконструкция ишларига 4 миллиард 800 миллион сўм маблағ сарф­ланди. Ана шу рақамнинг ўзи ҳам тиббиёт соҳасига берилаётган катта эътиборнинг амалдаги тасдиғидир.

Шифокор сифатида тажрибамдан келиб чиқиб, баъзи фикрларимни айт­сам. Инсон ўз саломатлиги ҳақида энг аввало, ўзи қайғуриши керак. Бунда асосий эътибор соғлом турмуш тарзи талабларига амал қилишга қаратилиши лозим. Биринчидан, доимий равишда спорт билан шуғулланиш зарур. Иккинчидан, турли зарарли одатлардан холи бўлиш керак. Учинчидан, ўзи истиқомат қилаётган тиббиёт муассасасига бориб, бир йилда камида тўрт марта тиббий кўрикдан ўтиши шарт.

Бу омиллар инсон умрини узайтиради, касалликларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг олдини олиш имконини беради.

Бугун мамлакатимиз тиббиёти жуда тез тараққий этиб бормоқда. Бироқ ҳар бир киши ёшлигидан ўз соғлигига ўзи эътиборли бўлса, саломатлиги мустаҳкам бўлади. Касалликни даволашдан кўра, олдини олиш осон ва муҳимдир. Бунга эса айнан соғлом турмуш тарзи орқали эришилади.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Равшан ШОДИЕВ ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.