Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
19.01.2016

КИТОБНИНГ «ЯНГИ САҲИФАЛАРИ»

Китоб шаҳри марказидаги «Умид» санъат саройи эндиликда Маданият ва аҳоли дам олиш маркази, деб аталмоқда. Бу улкан бинонинг фақат номи эмас, балки қиёфаси ҳам ўзгарди.

Дарҳақиқат, разм солинса, замонавий меъморчилик талаблари асосида таъмирдан чиқарилгани кўриниб турибди.

— Бу бино анча вақтдан буён таъмирталаб бўлиб ётганди, — дейди Китоб туман маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Яшин Тошев. — Таъмирлаш учун катта маблағ керак эди...

Вазирлар Маҳкамасининг 2013-2016 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ташкил этиш тўғрисидаги қарори асосида вилоятда, жумладан, туманда катта ишлар бошланиб кетди. Жами 9 маданият ва дам олиш маскани бир тизимга бирлаштирилди. Марказий, Санам, Тўпчоқ, Севаз, Паландара, Бектемир, Қайнарбулоқ, Макрид қишлоқларидаги биноларнинг кадастр ҳужжатлари тайёрланди. Танловда ғолиб чиққан Китоб ихтисослашган қурилиш ташкилоти таъмирлаш ишларини бошлади. Бу ишлар учун 584 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган бўлса, ҳомийлар ҳам қараб туришмади. 290 мил­лион сўмга яқин ёрдам кўрсатишди.

Бинонинг биринчи ва иккинчи қаватлари сифатли таъмирланди ва турли тўгараклар жойлашди. Томошалар зали ўзгача қиёфа касб этди. «Собиржон асл таомлари» фирмаси иккинчи қаватдаги хонани сифатли таъмирдан чиқарди. Бу ерда кун бўйи ишлайдиган ошхона ташкил этилди. Туман ҳокимлиги таклифи билан бинонинг ертўласи ҳам таъмирланиб, маданият ва спорт тўгараклари очилди.

— Қарийб ўттиз йилдан буён маданият соҳасида хизмат қилиб келаяпман, — дейди Юсуф Раззоқов. — Айни пайтда 12 тўгарак ташкил этилган. Мен раҳбарлик қилаётган рубоб ва миллий эстрада тўгарагига 20 нафар санъат ихлосманди қатнаяпти. Бундан ташқари, «Садо», «Китоб гуллари» халқ ансамб­л­лари фаолият кўрсатаяпти. «Ризвон гул» фольклор ансамблимиз «Онам айтган аллалар» Республика кўригида фахрли биринчи ўринни эгаллади.

— Ишни йўлга қўйиш осон бўлмади, — суҳбатга қўшилади Қашқадарё вилоят ҳаваскор ва профессионал муайтай спорти ассо­циа­ция­си бошлиғи Худойберди Раҳмонов. — Ҳомийларга раҳмат, катта ёрдам кўрсатишди. Хоналарни таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига 200 миллион сўм сарф­ланди. Шу тарзда «Макс» спорт клуби ташкил топди. Аёллар соғ­лом­лаштириш зали ҳам тўла жиҳозланди. Музей учун хоналар ажратилди. Бундан ташқари, дорбозлар гуруҳи, овоз ёзиш студияси, интернет клуб ва бошқа тўгараклар учун алоҳида хоналар мавжуд...

Китоб туманида кўп ўзгаришлар, янгиликлар бўлмоқда. Бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги беш йилда амалга оширилган ишлар ичида «Умид» санъат саройининг мавқеи, аҳамияти ўзгача албатта. Бу бино санъат ва спортга, яъни маънавиятга, маърифатга, соғлом ва баркамол авод тарбиясига хизмат қилади.

 

Юнус УЗОҚОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.