16.01.2016

«МИЛЛИЙ АРМИЯ — ТИНЧЛИГИМИЗНИНГ МУСТАҲКАМ ҚАЛҚОНИ»

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан Тошкент ахборот технология­лари университетининг махсус факультетида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда сўзга чиққанлар, аввало, мамлакатимиз Президентининг ­Ватан ҳимоя­чиларига йўллаган табригида билдирилган фикр­ларга эътибор қаратишди. Шунингдек, ўтган йигирма тўрт йил давомида Қуролли Кучларимиз бос­қичма-босқич ривожланиб, бугунги кунда чегараларимиз дахлсизлиги, юртимиз тинчлигини таъминлашнинг ишончли кафолатига айланганини эътироф этишди.

— Мамлакатимиз Президенти табригида билдирилган фикрлар, илгари сурилган вазифалар зиммамизга катта масъулият юк­лайди, — деди университет ­проректори Хайрулла Умаров. — Қуролли Кучларимиз учун бугунги кун талабига жавоб берадиган юқори жанг­овор тайёргарликка эга, ватанпарвар, юксак маънавиятли кадрларни тайёрлаш, ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси Қуролли Кучларимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Университетимиз махсус факультетида курсантлар чуқур билим олиб, юқори даражада жанговор тайёргарликка эга бўлишлари учун барча шароитлар яратилган. Фақат биз янада фидойи бўлиб меҳнат қилишимиз талаб этилади.

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши ­раиси ўринбосари Нилуфар Юлдашева Президентимиз табриги ҳар бир киши қалбида Қуролли Кучларимиздан фахрланиш ва ҳарбий хизматчиларга чуқур ҳурмат туйғуларини уйғотишини таъкидлади. Бугун Ватан ҳимоясида турган ҳар бир ҳарбий киши юртимизнинг мард ва жасур, ватанпарвар инсонлари экани, уларнинг ижтимоий ҳимоя­си бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани тўғрисида фикр юритди.

«Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари Бош муҳаррири Сафар Остонов ­Президент табригида бугун шиддат билан ўзгариб бораётган дунёда миллий қадриятларимизга ёт бўлган бузғунчи ғояларни ёшлар онгига турли йўллар билан сингдиришга бўлаётган уринишларга қарши курашда ҳарбий ватанпарварлик ишларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади. Дунёда ҳозир содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, турли таҳдидлар, зиддиятлар кескинлашиб бораётган бир шароитда курсантлар, аскарлар ва офицерларни юксак маънавиятли этиб тайёрлаш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини оширишнинг аҳамияти ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, миллий армиямизни ташкил этиш осон бўлмагани, бунинг учун қаттиқ кураш олиб борилгани, ўз вақтида кўрилган қатъий чора-тадбирлар самараси ўлароқ, бугун мамлакатимиз сарҳадларини, халқимиз тинчлигини ишончли қўриқлай оладиган, керак бўлса, уни ҳар қандай душмандан ҳимоя қиладиган Қуролли Кучларимиз яратилганини мисоллар асосида гапириб берди.

Тадбирда халқ депутатлари Тошкент шаҳар ­Кенгаши депутати Кимёхон Шокирова, ЎзХДП ­Юнусобод туман кенгаши раиси, халқ депутатлари ­Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нигора ­Эшметова ҳарбийларни байрам билан табриклаб, мамлакатимизда ёш­ларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталишди. Шоир Бобур Бобомурод эса Ватан ва ёшлар мавзусидаги шеърларини ўқиди. Ўзбекис­тонда хизмат кўрсатган артистлар — ­Фар­ҳод ­Абдуллаев, Зуҳра Ашурова бугун ҳарбий хизмат чин маънода олий шарафга айлангани тўғрисида ўз фикрларини билдириб, курсантлар ва офицерларни байрам билан қутлашди.

 

Ўз мухбиримиз. 



DB query error.
Please try later.