Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
16.01.2016

ҲАЛИ ИМКОНИЯТ БОР

Шу кунларда Доҳа (Қатар)да футбол бўйича ёшлар (U-23) ўртасида Осиё чемпионати финал босқичи қизғин давом этмоқда. Мазкур мусобақа шу йил Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмалари соҳибларини аниқлаб бериши билан аҳамиятлидир.

Гуруҳ босқичи дастлабки тур баҳсларининг деярли барчасида кутилган натижалар қайд этилди: «А» гуруҳи. Сурия — Эрон — 0:2, Қатар — Хитой — 3:1. «В» гуруҳи. Япония — КХДР — 1:0, Саудия Арабистони — Таиланд — 1:1. «С» гуруҳи. Ироқ — Яман — 2:0, Жанубий Корея — Ўзбекистон — 2:1. «D» гуруҳи. Иордания — Вьетнам — 3:1, Австралия — Бирлашган Араб Амирликлари — 0:1.

Биринчи турда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Корея футболчиларига имкониятни бой берганидан хабарингиз бор. Учрашувда ҳамюртларимиздан ­Достонбек Ҳамдамов жавоб тўпига муаллифлик қилди. Гарчи, мағлубият аламини тортишган бўлса-да, ёшларимизнинг хатти-ҳаракатлари мухлисларда илиқ таассурот қолдирди.

Кеча иккинчи тур баҳслари бошланди. Унда Хитой — Сурия (1:3), Эрон — Қатар (1:2) терма жамоалари майдонга тушди.

Бугун эса тўртта учрашув ўтказилади: Таиланд — Япония, Яман — Жанубий Корея, КХДР — Саудия Арабистони, Ўзбекистон — Ироқ.

Шунингдек, Осиё чемпионатига ҳамюртларимиз ФИФА рефериси Ильгиз Танташев, ФИФА лайнс­мени Жаҳонгир Саидов ҳам таклиф этилган. Танташев дастлабки турда Саудия Арабистони — Таиланд терма жамоалари баҳсида захирадаги ҳакам сифатида фаолият кўрсатганди. ОФК Ҳакамлар департаменти қарорига кўра, Ильгиз нав­батдаги турда Таиланд — Япония футболчилари учрашувини бошқариб боради. Унга лайнсменлар қаторида Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.

 

Эркин ХОЛБОБО,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.