16.01.2016

ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАДА

Самарқандда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, тегишли бошқарма ва идоралар мутахассислари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда инсон омилини кучайтириш, унинг манфаатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Муносиб меҳнат шароити яратиш, меҳнатнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар аҳоли ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

— Янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси мамлакатимизда миллий қонунчилигимиз такомиллаштирилиши ҳисобга олинган ҳолда, халқаро қонун нормаларига мувофиқ қайта ишлаб чиқилди, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ­Саҳобиддин Арзиқулов. — Бунда хал­қаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавф­сизлиги соҳасидаги ­Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари ва тавсиялари инобатга олиниб, 20 дан ортиқ давлатнинг тажрибаси ўрганилди. Қонун лойиҳасида ишчи-хизматчиларнинг меҳнат ҳуқуқи билан боғлиқ манфаатларини ҳимоя қилиш, иш жойларида етарли шароитлар яратиш, зарарли меҳнат билан фаолият кўрсатаётган ходимларга белгиланган тартибдаги имтиёзлар яратилиши кафолатланиши ўз аксини топган. Махсус ваколатли давлат органи ҳамда бош­қа органларнинг меҳнат шароитларига риоя этиш устидан назорат қилинишини таъминлаш борасидаги вазифалари аниқ белгилаб қўйилган.

 

Ғ.ҲАСАНОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.