Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
12.01.2016

ЎҒЛИМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН

Бу – фарзанди ҳарбий бўлган ҳар бир ота-онанинг дил сўзи

Қодиржон Турсунов Нуробод туманидаги Жом қишлоғида туғилган. Унинг бобоси жангчи-шоир Бурҳон Турсунов Иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонларча ҳалок бўлган.

Подполковник Қодиржон Турсунов билан Фарғонага хизмат сафарига борганимда учрашиб қолдим.

Унинг кўзларида ўзига ишонч, қатьият сезилиб турарди. Суҳбатимиз давомида англадимки, унинг бутун ҳаёти ҳарбий соҳа билан чамбарчас боғланиб кетган экан.

У 2000 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондон-муҳандислик билим юртини, 2009 йилда эса Қуролли Кучлар академиясини битирган. 2006 йилда Президентимиз фармонига биноан «Жасорат» медали билан тақдирланган.

— Мен ўқиган 21-мактабга бобомнинг бюсти ўрнатилган, — дейди Қодиржон Турсунов. — Унинг пойи доимо анвойи гуллар билан бурканган, бир умр мана шу инсонга ўхшашга ҳаракат қилганман. Шунинг учун ҳам ҳарбийлик касбини танладим.

Давлатимиз томонидан ҳарбийларга жуда катта имкониятлар, имтиёзлар яратиб берилган. Бу эса биздан ўз соҳамизнинг етук мутахассиси бўлиб, юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида фидойилик кўрсатишимизни талаб этади.

Айни пайтда Фарғона вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилаётган Қодиржон Турсунов доимий равишда ўз ҳарбий маҳоратини, жисмоний тайёргарлигини ошириб боришга интилади. Мунтазам китоб, газета, журналлар мутолаа қилади. Дунёда бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларни таҳлил қилиб боради.

— Ўғлим Қодиржон билан фахрланаман, — дейди Абдуфаттоҳ Турсунов. — Болалигидан ҳарбий бўламан, Ватанимизни ҳимоя қиламан, деб айтарди. Мана, унинг орзулари ушалди. Мен билан суҳбатлашганда у кўпроқ бобоси ҳақида сўрайди. У кишининг қаерларда жанг қилгани, ёзган хатлари, кўрсатган жасоратлари ҳақида билганимча гапириб бераман.

Ўғлим бобоси ёзган шеърларни ёддан билади. Онаси иккимиз кеча-ю кундуз ўғлимизни, унинг сафдошларини дуо қиламиз. Юртимиз тинч бўлсин. Осмонимиз мусаффо бўлсин. Барча Ватан ҳимоячиларини байрам билан чин қалбимдан табриклайман...

 

Абдурасул САТТОРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.