Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
07.01.2016

КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ

бандлиги юзасидан вилоят ҳокими қабули ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимлигида 2013-2015 йилларда касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар бандлиги масаласида вилоят ҳокимининг қабули ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда коллеж битирувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Жиззах вилояти ҳокими ­Сайфиддин Исмоилов аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталар экан, 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш дас­тури асосида 44090 иш ўрни яратилиши кўзда тутилганини алоҳида таъкидлади.

2014-2015 ўқув йилида вилоятдаги 75 касб-ҳунар коллежини 93 йўналиш, 7 соҳа бўйича жами 18716 нафар ўқувчи битирган. Уларнинг 9279 нафари қизлардир.

Битирувчилар амалиётини ташкил этиш ва ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама шартномалар тузиш ишлари олиб борилиб, 18572 нафар ёки 99,2 фоиз битирувчи корхона ва ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектларга бириктирилган.

Олиб борилган ишлар натижасида 2015 йили 15102 нафар битирувчининг бандлиги таъминланган.



DB query error.
Please try later.