05.01.2016

ИЗЛАГАН ИМКОН ТОПАДИ

Марям НИЁЗОВА, Каттақўрғон туманидаги «Кумуш тола» хусусий корхонаси раҳбари, халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— Юртбошимизнинг халқимизга Янги йил табригини оила аъзоларим дав­расида эшитдим. Ун­да айтилган ҳар бир фикр, келтирилган рақамлардан кўнг­лим тоғдек кўтарилди.

Мен юртимизда эр­кин фаолият кўрсатаётган мулк­дорлардан бириман. «Кумуш тола» деб номлаган хусусий корхонам фаолияти йил сайин кенгайиб, ишлаб чиқариш кўлами ошиб ­боряпти. Айни пайтда 60 нафар киши доимий иш билан таъминланди. Уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ғайратли ёшлар.

Президентимизнинг «Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?» деган ажойиб фикрларида чуқур маъно бор. Бу ҳикматли сўзларнинг исботини ўз ҳаётим, тадбиркорлик фаолиятимдан топгандек бўламан.

Тўғри-да, кечаги кунимиз билан бугунги кунимиз ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Ўз ҳаракатим, ўз маблағим, ўз хоҳишим билан корхонам янгиланди, кенгайди, иш ўринлари кўпайди, экспорт қилишни ҳам ўргандик. Масалан, 2015 йил ҳосили ҳисобидан хорижлик ҳамкорларга 152 минг АҚШ доллари миқдорида ипак толаси экс­порт қилинди. Яқинда 17 километрга яқин янги газ қувури тортиб, ишлаб чиқариш кўламини янада яхшиладик. Бўш биноларни сотиб олиб, маҳсулот турини кўпайтиришга, қў­шимча иш ўринлари ташкил этишга эришдик. Кўнг­лимга келган гапни айтай, бугун юртимизда излаган имкон топади. Астойдил интилган одамнинг иши, албатта, юришади.

Давлатимиз раҳбари табрикда иқтисодиётимизнинг етакчи соҳа ва тармоқлари жадал тараққий топаётгани, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб берилаётгани, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги ошиб бораётгани ҳақида алоҳида сўз юритди. Бизнинг корхонада ҳам сифатли, рақобатдош, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Насиб этса, 2016 йил янги лойиҳаларни амалга оширишни ният қилиб турибмиз.

Депутатлик фаолиятимизда ижтимоий ҳимоя масалаларига алоҳида эътибор қаратяпмиз. 2016 йилни ўзига хос режа ва мақсадлар билан қаршиладик. Соғлом она ва бола йилида зиммамизда масъулиятли вазифалар турибди. Боиси Ўзбе­кис­тон ХДП Ҳаракат дастурида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат кўр­сатиш сифатини ошириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш ва соғлом турмуш тарзини тар­ғиб қилиш борасида устувор масалалар белгиланган. Демак, дастур ижросини таъминлаш, электорат манфаатларини ҳимоя қи­лиш масалаларида фаоллик кўр­сатишимиз зарур. 



DB query error.
Please try later.