Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
01.01.2016

АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ — БОШ МАҚСАДИМИЗ

Бугунги кунда Андижон вилояти Асака туманида Ўз­ХДПнинг 50 бошланғич ташкилоти мавжуд. Аъзолар сони 3598 нафарни ташкил этмоқда. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партиямиз гуруҳи 12 нафар депутатдан иборат. Бу бизда жуда катта куч, имконият ҳамда ваколат борлигини англатади.

2015 йилда сафимизга 620 нафар киши қўшилди. Уларнинг аксарияти ёшлар. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партиямиз гуруҳи ташаббуси билан 5 масала сессиялар муҳокамасига олиб чиқилди. Натижада аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, қишлоқ врачлик пунктлари ишини янада такомиллаштириш, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Янги йилда ниятларимиз янада катта, режаларимиз улкан. Туман партия кенгаши Жамоатчилик қабулхонасига тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш, бу борада депутатлар ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигини янада ривожлантириш, бошланғич партия ташкилотлари ташаббускорлигини оширишни мақсад қилганмиз.

Соғлом она ва бола йилида олдимизда турган вазифалар кўлами янада катта эканлигини яхши англаймиз. Биринчи навбатда қишлоқ жойларда аёллар бандлигини таъминлаш, турмуш шароитини янада енгиллаштириш борасида янги ташаббуслар билан чиқишимиз, ҳаётий лойиҳаларни амалга оширишимиз зарур. Айниқса, партиямизнинг дастурий мақсад ҳамда ғояларига мос равишда оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга қаратилган ишларимизни кучайтиришимиз лозим. Ҳар бир хотин-қиз ҳаётидан мамнун яшаши, оиласидан хотиржам бўлишига муносиб ҳисса қўшсак, ўз вазифамизни бажарган бўламиз.

 

Мўйдинжон ДАДАЖОНОВ,

ЎзХДП Асака туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари.



DB query error.
Please try later.