Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
29.12.2015

ОДАМ САВДОСИ — ДАВР МУАММОСИ

Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш Бош бошқармаси томонидан одамлардан фойдаланиш ва уларни ёллаш билан боғлиқ ҳу­қуқ­бузарликларга қарши курашиш мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Одам савдоси — инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноят бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги ҳамда гирдобига асосан, ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта ташвиш ва хавотир уйғотмоқда.

Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Бироқ одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар бу ҳуқуқнинг қўпол тарзда бузилишига олиб келмоқда.

Сўнгги йилларда одам савдоси жинояти туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, дунёнинг қатор мамлакатларида бу иллатга қарши курашишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда ҳам одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Аввало, одам савдоси жиноятига барҳам бериш учун етарли ҳуқуқий-норматив база шакллантирилди.

Қайд этиш керакки, мамлакатимизда одамларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш каби оғир турдаги жиноятларнинг олдини олиш борасида манфаатдор идоралар фаолияти мувофиқлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонун талаблари асосида ташкил этилган ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси тадбирлари натижасида одам савдоси билан шуғулланувчи 400 дан зиёд шахс аниқланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Аҳолининг, айниқса, вояга етмаганлар, ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, улар орасида маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириш ҳамда одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Матбуот анжуманида одам савдоси жабрдийдаларига руҳий-психологик, тиббий ёрдам кўрсатиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

 

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.