Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
29.12.2015

БОЛАЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маданият ва санъат саройларида Янги йил байрами тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги томошалар ёшларни ватанпарварлик, дўстлик, фидойилик, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш каби эзгу ғояларга ундамоқда.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларга кўрсатилаётган меҳр-эътибор, билим олиши, ўқиб-изланиши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар уларни дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган авлод этиб тарбиялашда муҳим омил бўлаётир.

Ҳар йили Янги йил арафасида «Президент арчаси» шодиёналари саодатли, тинч-осойишта кунларимизга, осмонимиз мусаффолигию истиқлол неъматларига шукроналик туйғулари билан уйғун бўлади. Болалар учун беғубор орзу-умидлар байрамига айланган ушбу тантаналар давомида Президентимиз совғалари кичкинтойларнинг қувончига қувонч қўшади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, «Sen yolg‘iz emassan» республика жамоатчилик болалар жамғармаси томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ушбу байрамни юксак савияда ўтказиш мақсадида Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, «SOS — болалар маҳаллалари» тарбия­ланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун Президент совғалари тайёрланди. Бу эътибор уларнинг яхши таълим-тарбия олиши, ўз билим ва салоҳиятини юксалтиришида муҳим аҳамият касб этади. Масъул ташкилотлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларга Президентимизнинг болажонларга аталган Янги йил совғалари етказиб берилди.

Совғалар 29 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган «Президент арчаси» тадбирларида кичкинтойларга тантанали равишда топширилади.

Бу каби тадбирлар ёш авлод камолоти, уларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида вояга етиши, Ватани ва хал­қи тақдирига дахлдорлик ҳисси билан улғайиши, порлоқ истиқболи йўлида кўрсатилаётган улкан эътиборнинг амалий ифодасидир.

 

Барно МЕЛИҚУЛОВА,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.