Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
26.12.2015

ҚИШЛОҚЛАРДА ТИББИЙ ХИЗМАТ ҚАНДАЙ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН?

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи мазкур масалани ўрганиб чиқди

Атрофга қараб, ҳаётни кузатиб, ҳар хил воқеа-ҳодисаларга дуч келамиз, турфа хил одамларни учратамиз. Оиласи мустаҳкам, бола-чақалари саломат, ҳаётидан рози одамларни кўриб, ўз-ўзидан кайфиятинг чоғ бўлади. Баъзан эса соғлиғини тиклаш учун у ёқдан, бу ёққа чопиб юрган, на оиласида, на ишида ҳаловати бор одамларга дуч келасан. Саломатликда гап кўп, саломатлик — туман бойлик, деганлари шу бўлса керак, деб ўйлаб қоласан.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш учун, энг аввало, тиббий маданиятни ошириш керак. Шунда одам ўз саломатлигига нима яхши ва ёмон таъсир этишига эътиборли бўлади.

2016 йилнинг Соғлом она ва бола йили деб эълон қилиниши аҳоли саломатлиги, айниқса, оналар ва болалар соғ­лиғини мустаҳкамлаш борасида янада изчил чора-тадбирлар амалга ошишида муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз Конституциямизнинг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида олис ва чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитида яшаётган аҳоли, аввало аёллар учун ижтим­оий, маиший, тиббий нуқтаи назардан зарур шароитларни яратиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини янада кучайтириш, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пункт­ларининг иш самарасини ошириш масалаларига алоҳида аҳамият беришимиз кераклигини таъкидлади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди дас­турида ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада кенгайтириш ва унинг сифатини оширишга, айниқса, қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини кенгайтиришга доир вазифалар кўзда тутилган.

Шундан келиб чиқиб, пар­тия ташкилотлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги гуруҳлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда тиббий акциялар, саломатлик тадбирлари, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини асраш масалаларида турли тадбирлар ўтказиб келмоқда. Соҳага тегишли қонунлар ва бошқа меъё­рий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси бўйича депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатишга эътибор қаратмоқда.

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи қишлоқ жойларда тиббий-санитария хизматини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиб чиқди. Масала халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссия йиғилишида кўриб чиқилиб, сессия кун тартибига киритиш учун тавсия этилди.

— Партиямиз Ҳаракат дастурида репродуктив саломатликни яхшилаш, қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни малакали мутахассислар билан таъминлаш, соғ­лиқни сақлаш соҳасига давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалаларини ўрганиш ва шу асосда доимий комиссиялар, сессияларга таклиф-ташаббуслар билан чиқиш кўзда тутилган, — дейди халқ депутатлари Урганч туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари Оллоберган Маҳмудов. — Шундан келиб чиқиб, партиямиз гуруҳи йил бошидан қишлоқ жойларда тиббий санитария хизматини ривожлантириш масаласини ўрганди. Маълумотларга кўра, қишлоқлардаги мактаб, коллежларда эрта никоҳнинг салбий оқибатлари, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, туғма нуқсонларнинг олдини олиш масалаларида давра суҳбатлари, турли тадбирлар, малакали мутахассислар билан учрашувлар мунтазам ташкил этилмоқда. Кексалар, фертиль ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Қишлоқларда тиббий санитария ёрдамидан фойдаланиш имкониятлари кейинги вақтларда бирмунча яхшиланган бўлса-да, ўрганишлар натижасида баъзи қишлоқ врачлик пунктларида шифокорлар етишмаслиги, тиббий аппаратлар таъмирталаблиги аниқланди.

Шунингдек, айрим қишлоқ врачлик пунктларида сув, электр энергиясидан фойдаланиш масаласини кўриб чиқиш зарурати юзага келган. Бу вазифалар самарали ҳал қилинмаслиги тиббий хизмат сифатига таъсир қилади, албатта. Шунинг учун Урганч туманида қишлоқ врачлик пункт­лари фаолиятини таҳлилий кўриб чиқиш, уларни замонавий диагностика ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш масалаларида бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди. Мутасадди ташкилотлар вакилларининг маълумотлари, фикр-мулоҳазалари ҳам ўрганилди.

Айни пайтда камчиликларни бартараф этиш, ОИВ, ОИТС касалликларининг олдини олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича тар­ғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳарда яшайдиган киши саломатлигида муаммо сезса, дарров яқин-атрофдаги шифохонага боради. Қишлоқларда эса қишлоқ врачлик пунктлари одамлар жонига оро киради. Демак, у ерда зарур шарт-шароитлар яратилиши аҳоли саломатлиги, оналар ва болалар соғлом бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.