24.12.2015

КОНЦЕРТ-ТОМОША УЧУН

лизенция олиш тартибига ўзгартириш киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарори билан концерт-томоша фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи ҳужжатлар тасдиқланди.

«Norma» нашрининг ёзишича, концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ бу жараён «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан амалга оширилади.

Лицензия ижрочиларга, жисмоний шахсларга ва ижодий жамоаларга, шунингдек, юридик шахсларга 5 йил муддатга берилади. Талабгорнинг аризасига кўра, муддат қисқартирилиши ҳам мумкин, бироқ лицензия камида 1 йилга берилади.

Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тижорат ва реклама, нотижорат мақсадларда ўтказиладиган концерт-томоша тадбирларга нисбатан татбиқ этилади.

Рухсатнома аризада кўрсатилган аниқ концерт-томоша тадбирини бир марта ўтказиш ҳуқуқини беради ва у фақат унда кўрсатилган муддат мобайнида амал қилади.

Рухсатнома олиш учун ҳужжатлар тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбиридан камида 30 кун олдин ҳамда нотижорат мақсадларда ўтказишдан камида 10 кун олдин тақдим этилади.



DB query error.
Please try later.