Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
22.12.2015

ДОРИ-ДАРМОН

маҳаллийлаштирилмоқда, турлари кўпаймоқда

«Ўзфармсаноат» акциядорлик концерни томонидан Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

— Президентимиз раҳнамолигида фармацевтика саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар аҳолини сифатли дори-дармон билан таъминлаш ва инсон саломатлигини асрашда муҳим омил бўлмоқда, — дейди «Ўзфармсаноат» акциядорлик концерни аппарати раҳбари Нодир Ибрагимов. — Бугунги кунда мамлакатимиз фармацевтика саноати ички бозорнинг учдан бир қисмини маҳаллий дори воситалари билан таъминламоқда. Қолаверса, фармацевтика корхоналаримиз томонидан 90 та фармакотерапевтик гуруҳга мансуб бир ярим мингга яқин дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда. Бу ишлар кўламини янада кенгайтириш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш борасида доимий изланишлар олиб борилмоқда. Айни вақтда 42 маҳаллий корхонада ISO-9001 сифатни бошқариш тизими ва 8 корхонада GMP халқ­аро стандарти жорий этилган.

Шунингдек, маҳсулот экспортини ошириш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда концерн таркибидаги 15 корхонанинг 200 дан ортиқ препаратлари 12 хорижий мамлакатда рўйхатдан ўтказилган. Натижада жорий йилда маҳсулот экс­порти 11,0 миллион АҚШ долларини ёки ўтган йилга нисбатан 118,3 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 11 февралдаги «2015-2019 йиллар учун тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишлар кўламини кенгайтирмоқда. Хусусан, тизимдаги корхоналар томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига четдан маҳсулотларни импорт қилишни жорий йилда 48,2 фоизга, 2019 йилгача эса 62,5 фоизгача камайтириш режалаштирилган. Қолаверса, ушбу йилнинг якунигача белгиланган лойиҳаларга қарийб 59,7 миллион АҚШ доллари миқдорида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Тадбирда таъкидланишича, концерн тизимидаги корхоналарда 30 га яқин лойиҳа ҳаётга татбиқ этилган. Натижада жорий йилда 20 та фармакотерапевтик гуруҳлар бўйича 65 номда янги дори воситалари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди, қарийб 60 миллион АҚШ доллари миқдорида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилган.

Анжуманда маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, ўзлаштирилган янги маҳсулотлар, экспорт ҳажмини ошириш бўйича бажарилаётган чора-тадбирлар самаралари, фармацевтика саноатини ривожлантириш истиқболларига оид маърузалар тингланди. Шунингдек, мамлакатимиз фармацевтика саноатининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, дори-дармон ишлаб чиқаришни ривожлантириш, фармацевтика саноатига инвестиция лойиҳаларини жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Тадбирда журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

 

Тоштемир МУРОД 



DB query error.
Please try later.