19.12.2015

БАРКАМОЛ ИНСОН ОРЗУСИ

Шарқда маънавий илм, ахлоқий қадриятлар халқларнинг турмуш тарзи, ҳаёт мезони ҳисобланган. Баркамол инсон тарбияси шарқда «Қалб — ақл — амал» фалсафаси асосида қурилган бўлса, ғарбда «Ақл — қалб — амал» фалсафасига риоя қилинган. Ғарбда «Дунёни гўзаллик қутқаради», дейилса, Шарқда «Дунёни эзгулик ва гўзаллик қутқаради», дейилади.

Замонавий фан-техника тараққиёти, дунёвий билим ҳозирги пайтда моддий ва маънавий оламни чуқур ўрганишни тақозо этади. Инсонда маънавий-моддий талаб-эҳтиёжларга тенг қарашлик мувозанати ҳаёт заруратидир.

Президентимизнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарида таъкидланганидек, инсон маънавий ва ­дунёвий камолот орқали юксак ахлоқий фазилатларга эришади, руҳий олами ёвузлик устидан ғолиб келади.

Ҳозир XXI аср — энергия ва информация ёки информацион нанотехнологиялар асри, деб аталмоқда. Табиат ва инсон энергетикаси бевосита энергоинформацион соҳа, инсон руҳияти ва маънавий олами билан узвий алоқадор бўлган соҳалардир.

Олимлар фикрича, та­биат энергетик манбаларидан (қуёш, шамол ва сув энер­­ги­­­я­­­­­­­си) ҳамда инсон биоэнергетикасидан фойдаланиш, энергоинформация қабул қилиш ва узатиш имкониятларини тадқиқ этишни кучайтириш муҳим масалага айланиб бормоқда. Чунки айни пайтда экологик, демографик муаммолар билан бирга, маънавий-ахлоқий муаммолар кескинлашуви кузатилаётир.

Булар замирида инсон маънавий олами билан бирга аксарият фуқароларнинг дунёвий ва ҳуқуқий билимларни, фуқаролик бурчини теран англамаслиги, табиий, аниқ, муҳандислик ва информацион нанотехнология соҳасидаги билим саёзлиги каби муаммолар мавжуд.

Инновацион ва информацион нанотехнологиянинг назарий асосини математика, физика, химия, биология каби аниқ фанлар ва улар муштараклигида ҳосил бўл­ган сенергетика фани ташкил этади. Инсон саломатлиги билан боғлиқ бўлган муаммолар калити ҳам айнан ана шу сенергетик ва биоинформацион фанлар ҳамда уларнинг инсон руҳий-психологик илмлари билан уйғунлигидадир. Бунда албатта, ахлоқий қадриятлар ҳам муҳим рол ўйнайди.

Ахлоқий қадриятлар тарбияси нафақат жамиятдан, балки энг аввало, оиладан, яъни инсоннинг ўзидан бошланади. Оила жамият таянчи, инсон эса оила таянчи. Шу боис ҳозирги давр инсондан энг аввало, иймон-эътиқодли, билимли ва масъулиятли бўлишни талаб қилади.

Бунинг учун эса инсон қалбида маънавий эҳтиёж пайдо бўлиши керак. Маънавий эҳтиёж эса борлиқни, ўзликни англашдан бошланади. Бунга эришиш учун нималар талаб этилади?

Биринчидан, иймон бутунлиги

Бу борада аввало, Президентимизнинг «Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда» рисоласи барчамиз учун дастуриламалдир. Инсон ўзлигини англаса, Яратганга эътиқод қилиб, ўз юртини севсагина, ибодати мукаммал бўлади. Мукаммал бўлиш ва иймон келтириш учун ҳам илм керак. Файласуф Фалес айтганидек: «Инсон учун энг қийин нарса — ўзликни англаш демакдир».

Ўзликни англаш — инсон учун чин маънавият ва масъулиятдир. Бу — борлиқни ­ан­­­г­лаш, борлиқни англаш эса илм, илмий ва тарихий меросни, қадриятларни анг­лашдан бошланади.

Иймони бутун инсон ­дунёвий фаолият билан бирга маънавий-руҳий пок­ланиш амалларига риоя қилади, уни дунёвий илм билан уйғунликда ўрганиб, диний мутаассиблик ва ақидапарастлик каби жирканч иллатлар таъсирига тушмай, эзгуликка интилиб яшайди.

Иккинчидан, дунёвий билимли бўлиш зарур

Ривожланган мамлакатларда илғор фикрли фуқаролар руҳий амалларни билиш билан бир қаторда ­ду­­­­­н­­ё­вий билимларни пухта эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Дунё иқтисодиёти тараққиёти асосини белгиловчи энергия, информация ва энерго-информация соҳаси билан бевосита узвий алоқада бўлган фанларни ўрганиш, мазкур соҳаларни ўзлаштириш давлат ва жамият ривожланишининг асосий устувор йўналишларидан бири, деб қаралмоқда.

Учинчидан, масъулиятли бўлиш талаб этилади

Маълум соҳа мутахассиси бўла туриб, маънавий ва дунёвий билимларни юксак даражада эгаллаш масъ­улия­ти ҳозирги давр одамидан сафарбарликни талаб этади. Шу асосда қонунларга амал қилиш эса — инсоний ва фуқаролик бурчи ҳисобланади. Масъулият — бу инсоннинг турли жараён ва ҳодисаларга қонун нуқтаи назаридан жавобгарлик қобили­­­я­тидир. Бу эса инсонни баркамолликка йуналтиради.

Иймони бутун, билимли ва масъулиятли инсон, ҳаёт муаммоларига ақл кўзи билан назар ташлаб, муаммолар ечимини тўғри топа билиш имконияти ва қобилиятига эга бўлади, барча қийинчиликларни енгиб ўтади. Бундай инсон маънавий баркамоллик даражасига кўтарилади.

Мамлакатимиз раҳбари томонидан жамиятимизда юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлиги йў­лида барча соҳалар, кучлар, манфаат ва ҳаракатларни мувозанатга келтира оладиган ҳамда ягона мақсадга хизмат қиладиган демократик тизим яратиш вазифаси қўйилган бўлиб, ақлий заковат ва руҳий-маънавий салоҳият — маърифатли инсоннинг икки қаноти, дея таърифланади.

Ҳақиқатан ҳам, тараққиёт тақдири маънавий етук инсонлар қўлида экан, сенергетик ва биоинформацион фанларни ўзлаштириш руҳий-психологик илмлар билан уйғунлик касб этади. Ана шундагина иқтисодий ривожланиш маънавий юксалиш ҳаракатлари билан уй­ғунлашади.

 

Қадриддин ХАЛИЛОВ,

СамДУ кафедра мудири, доцент.



DB query error.
Please try later.