17.12.2015

ХОТИН-ҚИЗЛАР ТУРМУШИНИ ЕНГИЛЛАШТИРИШ

она ва бола саломатлигида муҳим ўрин тутади

Дилором АБДУРАҲИМОВА, ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари:

— Эсимда, онам аёл кишининг саломатлигида гап кўп, дердилар. Соғ­лом бола — соғлом ва аҳил оиланинг меваси, бир-бирларингга меҳрибон бўлинглар, деб насиҳат қилардилар. Йиллар ўтиб, ҳаётни кўриб-кузатиб, соғлом онадан соғлом бола туғилади, деган оддий ҳақиқатнинг аҳамияти, қадр-қиммати қанчалик муҳим эканини ­англаяпман.

Янги йилнинг Соғлом она ва бола йили деб эълон қилинганини эшитиб, аввало, бир аёл сифатида хурсанд бўл­дим, албатта.  Биз турли тадбирлар жараёнида туманлар, қишлоқларда аҳоли вакиллари, онахонлар, опа-сингилларимиз билан кўп мулоқот қиламиз ва шундан биламанки, она ва бола саломатлиги, айниқса, қишлоқ жойларда жуда долзарб ҳисобланади.

Маълумки, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар саломатлигини асраш, бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бу борада қатор амалий ташаббус ва лойиҳалар ҳаётга татбиқ этиляпти. Биргина бизнинг вилоятимиз мисолида оладиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги ЎзХДП гуруҳлари ташаббуси билан Мингбулоқ туманида «Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш, туғма ногиронликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида», Учқўрғон туманида «Болалар спортини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида», Чортоқ туманида «Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларни уй-жойлар учун имтиёзли кредитлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида», Норин туманида «2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш тўғрисида»ги масалалар ўрганиб чиқилиб, сессияларга киритилди. Натижада аҳолини, айниқса, хотин-қизларни ўйлантираётган қатор камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди, таклифлар билдирилди.

Давлатимиз раҳбари Конституциямизнинг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида  олис ва чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитида яшаётган аҳоли, аввало, аёллар учун ижтимоий, маиший, тиббий нуқтаи назардан зарур шароитларни яратиш, аҳолини тоза ичимлик суви, табиий газ билан таъминлашни жадаллаштириш, хизмат кўрсатиш даражасини юксалтириш борасидаги ишларимизни изчил давом эттиришимиз лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, Наманган вилояти партия ташкилотлари қошидаги Жамоатчилик қабулхоналарига 535 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 312 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики, жойларда аёлларни ўйлантираётган масалалар оз эмас. Мурожаатлар таҳлил этилганда, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш масалаларида 100, иш билан таъминлаш масаласида эса 133 мурожаат бўлганини кўришимиз мумкин.

Бу эса хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига янада кўпроқ эътибор қаратишимиз кераклигини кўрсатади. Бунда ўз ишини йўлга қўйишга интилаётган қизларга имтиёзли кредитлар ажратиш, уй-рўзғор жиҳозларини харид қилиш учун ёш оилаларга истеъмол кредитлари бериш борасидаги ишларни кенгайтириш, бу борада депутатлик ва жамоатчилик назоратини изчил йўлга қўйиш долзарб аҳамиятга эга, деб ўйлайман. Хотин-қизларнинг рўзғор юмушларини енгиллаштириш, айниқса, коллежларни ва олий ўқув юртларини битираётган қизларнинг бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади.



DB query error.
Please try later.