17.12.2015

ҚОНУН ВА ҚОНУНИЙЛИК

фуқаролик жамиятининг муҳим асоси, пойдеворидир

Баҳром ОБИДЖОНОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида партиямиз ташкилотлари ва гуруҳларида ўқиб, ўрганилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, қо­нун устуворлиги ва қо­нун­чиликка риоя этиш прин­­­циплари амалда қандай ўрин тутаётгани, бунда нималарга аҳамият бериш кераклигига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, маърузада Давлатимиз раҳбари томонидан муҳим вазифаларимиз қаторида қонун ижодкорлиги фаолиятини прог­ноз қилиш ва режалаштириш бўйича самарали тизим яратиш зарурлиги уқтириб ўтилди. Бу биз учун асосий марраларимиздан чалғимасдан, реал ҳаётдан узоқлашмасдан, нафақат давлат бошқаруви, иқтисодий тараққиёт соҳасидаги аниқ вазифаларни ҳал этишда, балки асосий мақсадимиз бўлган ҳуқуқий демократик давлат қуришни изчил амалга оширишда қандай қонунлар қабул қилишимиз кераклигини аниқ белгилаш имконини беради, деди Президентимиз. Бу ҳаётий талаблардан келиб чиқиб фикрлайдиган бўл­сак, парламент депутатлари олдида жуда катта масъулиятли вазифалар турганини англаш қийин эмас.

Парламентда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасида бирон меъёрни акс эттириш, унинг зарурат эканлигини асослаб бериш оддий жараён эмас, албатта. Бунинг учун, аввало, ҳаётни яхши ўрганиш, муаммолар сабабларини билиш, баҳс-мунозарага тайёр бўлиш талаб этилади. Шу маънода, қонунларни муҳокама қи­лиш жараёнида айтилаётган таклифлар ҳар жиҳатдан пухта ва мукаммал бўлишига эътибор қаратишимиз керак.

Бунинг учун учрашувларда, давра суҳбатларида парламентда, фракциямизда қандай қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётгани, бундан кўзланган мақсадни кенг тушунтиришимиз, соҳага оид ташкилотлар вакиллари, олим ва малакали мутахассислар иштирокини таъминлашимиз лозим бўлади. Зарурат туғилса, жойларга чиқиб, янги қонун лойиҳасига бевосита дахлдор бўлган ташкилотлар фаолиятини ўрганиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки қабул қилинаётган ҳар бир қонун ёки ўзгартиш ва қўшимча, аввало, ўзининг ҳаётий асосларига эга бўлиши лозим. Содда қилиб айтганда, қонун соҳалар ривожига йўл очиши, жамият манфаатига хизмат қилиши керак.

Шунингдек, маърузада қонун ва қонунчилик ҳужжатларини қабул қилишда уларнинг умумий принцип ва механизмларини белгилаб қўйиш билан чегараланмаслик кераклиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Олий Мажлис, ҳукумат ва қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъектларнинг энг муҳим вазифаси қонунлар ҳамда уларни ҳаётга жорий этиш механизмларини ҳар томонлама пухта ишлаб чиқишдан иборат бўлиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Албатта, қонун жамият ҳаётидаги муносабатларни тартибга солишда асосий, устувор меъёр ҳисобланади. Фуқаролик жамиятининг асоси, пойдевори ҳам қонун ва қонунийликдадир. Шунинг учун қонунлар ва уларни ҳаётга жорий этиш механизмларини ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиш, қонун ижодкорлиги соҳасида электоратимизнинг амалдаги қонун ҳужжатлари ижроси тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини, ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш эҳтиёжини ўрганиш ҳар доим долзарб вазифамиз бўлиб қолади.

Албатта, янги ҳаёт қу­риш йўлидаги орзу-мақсадларни рўёбга чиқариш бир кунлик иш эмас — бунга вақт керак, астойдил интилиш зарур. Шундай экан, бу жараёнда ҳар биримиз янада қатъият билан фаол бўлишимиз талаб этилади.



DB query error.
Please try later.