15.12.2015

«ЎЗБЕКИСТОН ХДПНИНГ ЭНГ ФАОЛ АЁЛИ»

Партиямиз тизимида ўтказилаётган мазкур кўрик-танловнинг Бухоро вилоят босқичига Когон тумани вакиласи Шамсия Алимова катта тайёргарлик билан келди.

— Асл касбим, ўқитувчилик бўлгани учун бола тарбиясида ­ташқи муҳитнинг таъсири қанчалар муҳим эканини яхши англайман, — дейди у. — Мен мактабгача таълим муассасасидан тортиб, то коллежларгача ҳамма учун бирдек форма ташкил этилишини истардим. Ҳудудимизда «Файз барака» фирмасининг фойдаланилмай турган биноси бор. Дастлаб, уни фермер хўжалиги билан шартнома тузиб, таъмирлаймиз. Фаолиятимизни 2 нафар иш юритувчи, 7 нафар ишчи ва бир нафар ҳисобчи билан бошлаймиз. Хомашё эса пахта толасидан ва миллий газламалардан иборат бўлади.

Пешку тумани иштирокчиси Дилдора Жўраева замонавий типдаги мактабгача таълим муассасасини очиш билан боғлиқ ло­йиҳасини ҳимоя қилди. Фажр маҳалласидаги бўш турган бинони маҳаллий ташкилотлар кўмагида боғча сифатида ишга тушириш мумкинлигини мисоллар билан айтиб ўтди. ­Боиси мазкур ҳудудда 404 нафар 7 ёшга тўлган болалар бор. Лойиҳа амалга ошса, хотин-қизлар учун янги иш ўринлари очилади.

Шу каби бир-биридан қизиқарли, долзарб лойиҳаларни баҳолаш ҳакамлар ҳайъати учун ҳам бироз қийин кечди. Қонунлар шарҳи, сиё­сий ҳозиржавобликка оид шарт­лардан сўнг эса кучли учлик номи аниқланди.

Энг юқори балл билан Қоро­вулбозор тумани иштирокчиси Маҳсума Идиева биринчи ўринни эгаллади. Энди у республика босқичида ўз вилояти ­шарафини ҳимоя қилади. Бухоро шаҳри вакиласи Моҳира ­Тошова иккинчи ўринга муносиб топилди. Учинчи ўрин эса жондорлик Сарвиноз Боқиевага насиб этди.

Барча ғолиб ва совриндорларга диплом, эсдалик совғалари топширилди.

 

* * *

Барча жойда бўлгани каби танловнинг Қорақалпоғистон Республика босқичида ҳам партия Марказий Кенгаши масъул­лари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқор­ғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, депутатлар, партия фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шартларга пухта ҳозирлик кўрган ҳар бир иштирокчи ўз билим ва иқтидорини намойиш этишга ҳаракат қилди. Ҳакамлар ҳайъати уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятидан хабардорлиги, тақдим этаётган лойиҳаларининг ижтимоий йў­налтирилганлиги, долзарблигига қараб баҳолади. Иштирокчилар хотин-қизлар учун бар­қарор иш ўринлари яратиш, уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Тадбир давомида тақдим этилган лойиҳалар орасидан бар­қарор ва юқори ҳақ тўланадиган иш ўринлари яратишнинг муайян омилини очиб берган, уларнинг сиёсий фаоллигини оширишда мақбул ҳамда самарали усулларни тақдим этганлари саралаб олинди. Уларни банк кредитлари орқали молиялаштириш режаси тузилди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, фахрли биринчи ўринни Элликқалъа тумани Мада­ният ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Айша Матниязова эгаллади.
2-ўрин Шуманай туманидан Замира Аллниязовага, 3-ўрин чимбойлик Гулзира ­Байна­заровага
насиб этди.

Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар тақдирланди.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА,

Санемхон ЖУМАМУРОТОВА.



DB query error.
Please try later.