13.12.2015

ЎЗБЕКИСТОН ХДП АЪЗОЛАРИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА

Тошлоқ туманида Ўзбекистон ХДПнинг 38 бошланғич ташкилотига 2500 нафарга яқин аъзо бирлашган.

Туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги БПТ энг намунали партия ташкилотларидан бири ҳисобланади. Унга 290 нафарга яқин аъзо уюшган бўлиб, 198 нафарини хотин-қиз ташкил этади.

БПТ раиси Собиржон Каримовнинг таъкидлашича, меҳнат жамоасида «Мен — ЎзХДПни танладим» акцияси доирасида давра суҳбатлари, депутатлар билан учрашувлар ташкил этиляпти. Уларда Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастури, мақсад ва вазифалари кенг тарғиб қилинмоқда. Шунингдек, ижтимоий ҳимоя масалаларида билдирилган таклифлар партия ташкилотлари ва гуруҳлари иштирокида муҳокама этиляпти. Ушбу тадбирларда 15 нафар йигит-қиз Ўзбекистон ХДП сафига қабул қилинди.

Хуршида Юсупова:

— Тиббиёт ходими бўлганим сабабли Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида белгиланган аҳолининг репродуктив саломатлигини янада яхшилаш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш бўйича белгиланган вазифалар эътиборимни тортди. Партия сафида туриб бу ишларни амалга оширишда фаол иштирок этиш мақсадида Ўзбекистон ХДПни танладим.

Раънохон Юлдашева:

— Мен ЎзХДП аъзоси бўлган ҳамкасбларимнинг жамоат ишларидаги фаолликларини кўриб, партиянинг Сайловолди дастурини қизиқиб ўқиб чиқдим. Унинг мақсад ва вазифалари менга маъқул бўлди.

Меҳнат жамоамизда сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда БПТ етакчиси Собиржон Каримов доимо фаол, ташаббускор. Эндиликда партиямиз томонидан ташкил этилаётган учрашувлар ва семинарларда фаол иштирок этиб, сиёсий-хуқуқий билимларимни янада оширмоқчиман.

 

Дилбар МАМАЖОНОВА



DB query error.
Please try later.