Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
13.12.2015

ҲУШЁРЛИК ВА МАСЪУЛИЯТ

кўнгилсизликларнинг олдини олади

Республикамиз саноат корхоналари ичида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ўз ўрнига эга. Ушбу корхонада ёнғин хавфсизлигини таъминлашга алоҳида аҳамият берилади.

Корхонамизда ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлгани учун хомашёни олиб келиш, уни қайта ишлаш, ҳосил бўлган тайёр нефть маҳсулотларини сақлаш ва керакли манзилларга жўнатиш жараёнларида ёнғин ҳамда техника хавфсизлиги қоидалари бузилишига асло йўл қўйиб бўлмайди.

Айниқса, заводимизнинг асосий цехларидан бири ҳисобланган 3-цехда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишчи-ходимларимиз учун энг устувор масала ҳисобланади. Чунки цехимиз заводнинг бир меъёрда ишлаб туриши учун зарур бўлган суюлтирилган ва газ ҳолдаги азот, кислород каби ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, цехда заводнинг барқарор ишлаши учун ҳаво ва буғ тайёрланиб, керакли участкаларга жўнатилади.

Мана шу технологик жараёнларда ёнғин хавфсизлиги тадбирлари бажарилишига эътиборсизлик билан қараш қандай оқибатларга олиб келишини ишчиларимиз жуда яхши тушунади. Цехимизда «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»ни юқори савияда ўтказиш мақсадида умумий йиғилиш уюштирилиб, амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар режаси тузилган.

Ишчи-хизматчилар ўртасида ёнғиннинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари доимий равишда олиб борилмоқда. Ойлик доирасида цехимизнинг 30 нафар ишчи-ходими Бухоро вилоят ИИБ ЁХБ тарғибот-ташвиқот марказига олиб борилиб, Ёнғин хавфсизлиги хизматининг тарихи, ривожланиши ва халқ хўжалиги объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган экспонатлар билан танишадилар. Шунингдек, «Ёнғин хавф­сизлиги ойлиги»ни намунали ўтказайлик», «Ишлаб чиқаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлайлик», «Оловдан эҳтиёт бўлинг» каби мавзуларда суҳбатлар ўтказиляпти.

Бундан ташқари, йил бошидан цехимизда ёнғин ва авария ҳолатларини бартараф қилиш режаси тузилган бўлиб, ҳозиргача шу режага асосан 36 марта ёнғинларни ўчириш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Бундай тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ва цехимиз ишчи-ходимларининг касбий ва жанговар маҳоратларини оширишдан иборат.

 

Олим АСРОРОВ,

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи цех бошлиғи ўринбосари.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: