Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
13.12.2015

ҲАМКОРЛИКДА ИШ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Шайхонтоҳур пойтахтимизнинг йирик туманларидан бири бўлиб, бугунги кунда мазкур ҳудудда 330 мингдан зиёд аҳоли яшайди.

Туман ички ишлар бошқармаси Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига биноан ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ўтказилаётган қатор тадбирларда қатнашиб келмоқда. Жумладан, йил давомида улар иштирокида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Фуқароларга янги шаклдаги биометрик паспортларни бериш ишлари давом этмоқда.

— Айни дамда фуқаролар ўртасида ҳозиргача амалда бўлган паспортларни янги турдаги биометрик паспортларга ўзгартириш лозимлиги ҳақида маҳалла, фуқаролар йиғини ҳамкорлигида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, бу тадбирлар туманимизнинг Каттабоғ, Новза, Гулобод, Сархумдон маҳаллаларида кенг миқёсда ўтказилаётир, — дейди туман ички ишлар бошқармаси ­Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи Дилшод ­Қодиров. — Бўлимимизда Тошкент шаҳрида ягона ҳисобланган, аҳолига паспорт расмийлаштиришда қўл келадиган замонавий элек­трон мосламалар ўрнатилган. Бу эса паспортини алмаштиришга келган фуқароларнинг вақтини тежашга хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, аҳолига қулайлик яратиш учун кутиш заллари телевизор, турли адабиётлар билан таъминланган.

 

Соҳибжон САЛИМОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.