Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
13.12.2015

МАСЪУЛИЯТЛИ ВА ШАРАФЛИ ВАЗИФА

Шу кунларда Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги концептуал маърузаси кенг жамоатчилик, зиёлилар, депутатлар, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоллари томонидан чуқур ўрганилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан ўртага ташланган масалалар, билдирилган таклифлар атрофлича таҳлил этилмоқда.

Лола ИЛИЕВА, Низомий номидаги ТДПУ кафедра мудири, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси:

— Президентимиз маърузасида ҳар бир юртдошимиз, ҳар бир соҳа вакили учун дастуриламал бўладиган аниқ йўналишлар белгилаб берилди. Айниқса, устоз ва мураббийлар, педагоглар шаънига айтилган илиқ сўзлар, зиммамизга юклатилган юксак масъулият ҳар биримизни тўлқинлантириб юборди.

Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, одамларнинг онгу тафаккури, дунёқараши, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси ўсиб боришида Кадрлар тайёрлаш ва Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастурлари ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Буни амалга оширишда, педагоглар, ўқитувчилар фаоллик ва фидойилик кўр­сатмоқда. Президентимиз томонидан бунинг алоҳида эътироф этилгани зиммамизга икки ҳисса масъулият юклади. Маърузада таъкидланганидек, мустақил ва янгича фикрлайдиган, замон талабига жавоб берадиган авлодни шакллантиришга эриш­­дик, Ватанимизнинг эртанги кунини, тақдирини ўз қўлига олишга қодир бўлган фарзандларимиз бугун майдонга чиқмоқда.

Давлатимиз раҳбари ёшлар ҳақида гапирганда, замонавий билимларни эгаллаш, дунё даражасида фикрлаш, шу орқали жаҳонга чиқиш масаласини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу фикр чуқур маъно-мазмунга эга. Негаки, замонавий билим ва касбларни эгалламаган ёшлар эртага катта ютуқларга эриша олмайди.

Мен ана шу фикр-мулоҳазаларни бир-бир хаёлимдан ўтказар эканман, бугун кечагидан ҳам кўпроқ меҳнат қилишимиз, ёш авлод тарбияси йўлида барча куч-ғайратимизни сафарбар этишимиз лозимлигини чуқур англайман. Чунки бугунги таҳликали замонда, турли ахборот хуружлари, маънавий, мафкуравий таҳдидлар кучайиб бораётган давр­да ўз мустақил фикри, дунё­қарашига эга, ҳар қандай қийин вазиятда тафаккурига суяна оладиган авлодни тарбиялаш долзарб аҳамиятга эга.

Ана шу нуқтаи назардан фикр юритадиган бўлсак, биз катта авлод вакиллари, педагоглар бу жараёнда ҳал қилувчи ўрин тутишимиз, ўғил-қизларимизнинг комил инсон бўлиб вояга етишига жавобгар эканимизни бир дақиқа бўлсин унутишга ҳаққимиз йўқ.



DB query error.
Please try later.