Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
10.12.2015

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

демократик ислоҳотларнинг муҳим шартидир

Фарҳод УМАРОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Байрам тантанасида Президентимиз мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қабул қилинган қонунлар ва қонунчилик нормаларини сўзсиз бажариш юзасидан долзарб фикрларни илгари сурди. Давлатимиз раҳбари, айниқса, қонун ва қонунчилик ҳужжатларини қабул қилишда уларнинг умумий принцип ва механизмларини белгилаб қўйиш билан чегараланмаслик кераклигини алоҳида таъкидлади.

Демак, биз депутатлар қонун ­ло­йиҳаларини кўриб чиқиш, унга партия позициясидан келиб чиқиб муносабат билдиришда рас­миятчиликка асосланган ёндашувдан қочишимиз керак. Кўпроқ ҳаётга кириб боришимиз, ечимини кутаётган масалаларнинг ҳуқуқий томонларини янада мустаҳкамлашимиз, бир сўз билан айт­ганда, қонунларда халқимизнинг хоҳиш-иродасини тўлиқ ифодалашимиз талаб этилади. Бу нафақат олдимиздаги энг муҳим вазифамиз, балки ҳар бир депутатнинг бурчи, деб биламан.

Президентимиз мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида эришилган ютуқлар билан бирга давлат ва жамиятимиз олдида турган долзарб вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди. «Олий Мажлис, ҳукумат ва қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъектларнинг энг муҳим вазифаси шундан иборат бўлиши керакки, улар қонунлар ва уларни ҳаётга жорий этиш механизмларини ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиши зарур. Токи бу қонун ва механизмлар ҳаётдаги аниқ муносабатларни кенг миқёсда амалда тартибга солиб борсин, бу муносабатларда иштирок этадиган ҳар бир субъект ўз ўрнини билсин ва ўз фаолиятида қонун талабларига асослансин».

Ҳақиқатан ҳам, қонунлар мукаммал бўлса, ижроси изчил таъминланса, бундан халқимиз, давлат ва жамият фақат манфаат кўради. Қонунни қабул қилиш билан иш битмайди, гап уни ҳаётга татбиқ этишдадир. Яқинда сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувларда одамлар билан мулоқотлар ўтказдик. Қабул қилинган қонунларнинг жойлардаги ижроси юзасидан назорат олиб бордик. Шу нарса маълум бўлдики, айрим ижро ҳокимияти органлари, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари фаолиятида қонунни четлаб ўтиш ҳоллари кузатилмоқда. Демак, одамлар орасида қонунга ҳурмат руҳини шакллантириш, бу борада тарғибот-тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Мазкур жараёнда демократик ислоҳотларни ҳаётга жорий этишда муҳим куч ҳисобланган сиёсий партияларнинг, хусусан, уларнинг вакиллари асосида шаклланган миллий парламентнинг фаол ишлаши долзарб аҳамият касб этади. Қонун ло­йиҳалари муҳокамалари жараёнида ҳар бир сиёсий партия фракцияси ўз дастурий мақсадлари ва электорат манфаатлари муҳофазасини таъминлаш нуқтаи назаридан келиб чиқиб, таклифлар билдирса, ўзаро баҳс-мунозаралар изчиллик касб этса, қабул қилинажак қонунлар шунча мустаҳкам бўлади.

Шундай экан, парламент ислоҳотларини изчил давом эттириш, қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича берилган кўрсатмаларни сифатли бажариш, ижро ҳокимияти фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатиш ишимизнинг асосий мезонига айланиши, бунинг учун ҳар биримиз, аввало, ўзимизга нисбатан талабчанликни оширишимиз зарур, деб ўйлайман.



DB query error.
Please try later.