Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
10.12.2015

СОҒЛОМ МИЛЛАТ БУЮК ИШЛАРГА ҚОДИР БЎЛАДИ

Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида билдирилган кенг қамровли фикр-мулоҳазалар, жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш бўйича белгилаб берилган вазифалар, илгари сурилган ғоялар, янги 2016 йилга Соғлом она ва бола йили, деб ном берилгани халқимиз, кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги фракциялари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, барча ҳудудий партия ташкилотлари Президентимиз маърузасида белгиланган вазифалар, уларнинг мазмун-моҳияти, давлатимиз тараққиёти, халқимиз келажагидаги аҳамиятини чуқур ўрганишмоқда, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда.

 

Гулистон АННАҚИЛИЧЕВА, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

— Ҳар йили халқимиз Конституциямиз қабул қилинган кунга бағишланган тантанали маросимни интиқлик билан кутади, Президентимиз маърузасини диққат билан тинглайди, навбатдаги йилга қандай ном берилиши эса барчани бирдек қизиқтиради.

Конституциямизнинг 23 йиллигига бағишланган байрам тантанаси ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки руҳда ўтди, деб ўйлайман. Биринчидан, Кексаларни эъзозлаш йилида Давлат дастури асосида ижтимоий-иқтисодий соҳада кишини қувонтирадиган муҳим ишлар амалга оширилгани, катта ўзгаришлар бўлаётгани қайд этилди. Маърузада таъкидланганидек, ҳозирги кунда жаҳон миқёсида молиявий-иқтисодий ин­қироз ҳамон давом этмоқда. Турли оғир муаммолар сабабли тайёр маҳсулотга, хомашё ресурсларига ҳам талаб кескин пасайиб бормоқда. Бизнинг мамлакатда эса иқтисодиёт изчил ва бар­қарор ўсиб бормоқда. Масалан, жорий 2015 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари бар­қарор равишда 8 фоиздан юқори бўлмоқда. Бунга ўз вақтида кўрилган тўғри чора-тадбирлар асосида эришилмоқда, албатта. Маърузада ўтган 5 йил давомида иқтисодиётимизга жами бўлиб қарийб 67 миллиард доллар инвестиция йўналтирилгани айтиб ўтилди. Бунинг натижасида нималарга эришаётганимиз ҳам аниқ мисоллар асосида таҳлил этиб берилди. Бир сўз билан айтганда, иқтисодиётимизнинг юксалиб бораётгани ижтимоий соҳада ислоҳотларни кучайтириб, ҳаётимизни янада фаровонлаштирмоқда.

Тантанали маросимнинг энг қувончли дақиқаси кириб келаётган 2016 йилга Соғлом она ва бола йили деб ном берилиши бўлди. Бу таклифни нафақат йиғилиш қатнашчилари, балки бутун халқимиз ол­қишлаб кутиб олди. Чунки соғлом она — соғлом бола дегани, соғлом оила дегани, соғлом оила эса соғ­лом жамиятдир. Шу боис бирор инсон бу ғояга бефарқ қарай олмайди.

Аёлни, оилани эъзозлаш, болани жондан азиз билиш халқимизнинг азалий миллий қадриятларидан ҳисобланади. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бу масалага катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистонда таъсис этилган илк орден «Соғлом авлод учун» дея номланди. Ўтган йилларнинг бири Оила йили, яна бири Аёллар йили, сўнгра Соғлом авлод йили, Ёшлар йили, Баркамол авлод йили деб эълон қилинди. Яна бир йилга эса Мустаҳкам оила йили номи берилди.

Мана, энди Соғлом она ва бола йилида бу борадаги ишлар янада юқори босқичга кўтарилади. Мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган сиёсатнинг самарадорлиги ошади, оилани, оналик ва болаликнинг ижтимоий муҳофазаси, ҳуқуқий-меъёрий базаси янада такомиллаштирилади.

Шу ўринда бир масала устида фикр юритиб, тегишли хулосалар чиқариб олмоғимиз керак, деб ўйлайман. Ҳозир дунёда нималар бўлаётганини кўриб-билиб турибмиз. Миллион-миллион одам бошпанасиз, болалар бир бурда нонга зор. Тиббий хизмат кўрсатиш, маданий дам олиш нари турсин, бир марта тўйиб овқат ейиш, бир оқшом тинч ухлашни орзу қилиб яшаётганлар қанча... Бизнинг юртимизда оналар ва болалар эъзозланиб, улар учун барча шароитлар яратиб берилаётганининг асосий омили тинчлигимиз ва осо­йишта­лиги­мизда эканлигини унутмаслигимиз зарур.

Соғлом она ва бола йили биз сенаторлар зиммасига улкан вазифа ва масъулият юклайди. Аввало, соғлом она ва бола ғоясининг аҳамиятини халқимизга тушунтириш ишларида фаол қатнашишимиз лозим. Шунингдек, ўзимиз депутат бўлиб сайланган ҳудуд манфаатларидан келиб чиқиб, бўлажак Давлат дастурига ўз таклифларимизни беришимиз талаб этилади. Бунинг учун ҳар биримиз ўз ҳудудимиздаги ютуқ ва камчиликларни, муаммоларни яхши билишимиз керак бўлади.

Бугунги Қорақалпоғистон ҳақида гапирадиган бўлсам, хотин-қизларимиз Президентимиз ғам­хўрлиги ва эътиборини дилдан ҳис этиб яшамоқда, мамлакатимизнинг буюк келажаги йўлида садоқат билан меҳнат қилмоқда. Қорақалпоғистон иқтисодиётининг барча соҳаларида меҳнат қилаётган аҳолининг 43,4 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Халқ таълими соҳасида 26 мингга, тиббиёт соҳасида 18 мингга яқин хотин-қиз фарзанд­лари­мизнинг жисмоний ва маънавий соғлом, чуқур билимга эга бўлиб вояга етишлари учун хизмат қилмоқда. Фақат жорий йилнинг ўтган даврида Нукусдаги скрининг марказида 278 нафар она тиббий кўрикдан ўтказилиб, турли хасталикларнинг олди олинди. Бири-биридан муҳташам, замонавий санъат ва спорт мактаблари тўғрисида ҳам кўплаб маълумотлар келтириш мумкин.

Соғлом она ва бола йилида аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш, санитария-гигиена соҳасидаги ишларни янада кучайтириш, ҳомиладор аёлларни авайлаб-асраш, ёш оналар ва болаларни парваришлашни қаттиқ назоратга олиш, уларнинг овқат рациони, унинг сифати ва колория­сига эътиборни кучайтиришимиз зарур. Бу ишларга муносиб ҳисса қўшиш нафақат вазифамиз, балки муқаддас бурчимизга айланиши лозим, деб ўйлайман.



DB query error.
Please try later.