Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
05.12.2015

«ҲЕЧ КИМ МЕҲР-МУРУВВАТДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ»

Наманган шаҳридаги «Боғи Эрам» тантаналар мажмуасида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил этилган мусиқий-бадиий тадбир шундай номланди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши,  Якка-ёлғиз кекса пенсионерлар ва ногиронлар жамоат маркази ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда вилоятнинг  барча туманларидан таклиф этилган жисмоний имконияти чекланган кишилар иштирок этди.

— Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурида имконияти чекланган, ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд ногиронлар, якка-ёлғиз кексаларни қўллаб-қувватлашни ва рағбатлантиришни муҳим вазифа сифатида белгиланган, — деди Наманган вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Олимжон Ҳасанов. — Бугунги тадбир, амалга оширилаётган ишлардан кўзлаган мақсадимиз партиямиз электорати вакиллари янги орзуларга руҳлантириш, эртанги кунга ишончини, ғайрат-шижоатини оширишдир.

Шу куни «Истиқбол» ёшлар қаноти фаоллари ўзларининг куй-қўшиқлари, саҳна кўринишлари билан меҳмонлар кўнглини хушнуд этишди.

Тадбир якунида иштирокчиларга ҳомий ташкилотлар ҳамда ЎзХДП вилоят кенгашининг эсдалик  совғалари топширилди.

Гулруҳ ТОШМАТОВА


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: