03.12.2015

ҲАР БИР ИНСОН ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи билан ҳамкорликда «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамиятида шу мавзуда хайрия тадбири ўтказди.

Унда меҳр-мурувват, ғамхўр­лик каби эзгу фазилатлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетгани, жисмоний имконияти чекланган инсонларга юртимизда яратилган шарт-шароитлар, уларни ўқишга қабул қилиш, касб-ҳунар ўргатиш борасида изчил олиб борилаётган амалий ҳаракатлар хусусида сўз юритилди.

Айтиш керакки, Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастурида ҳам ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг имкон даражасида меҳнат билан банд бўлишига кўмаклашиш, улар учун ихтисослашган корхоналарни ташкил этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Тадбирда партиямиз ташкилотлари, депутатлар томонидан жисмоний имконияти чекланган кишиларнинг банд­лигини таъминлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ташаббускорлик ва масъулиятни кучайтириш кераклиги таъкидланди.

Партия фаоллари тадбирдан сўнг «Қурувчилар» маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлар ҳолидан хабар олишди.

 

Музаффар ТУРОПОВ



DB query error.
Please try later.