Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
03.12.2015

ҲАР КИМ БИЛИМ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА

Навоий Давлат педагогика институтида «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари ижодий ходимлари иштирокида Конституциямиз қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Учрашувни институт ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Холбой Ибраимов очаркан, мамлакатимиз Конституциясининг ўзига хос жиҳатлари, инсонпарварлик ғоялари ҳақида тўхталди. Шунингдек, у Бош қомусимизда ёшларнинг билим олиш ҳуқуқи кафолатлангани, унинг амалдаги ифодасини Навоий педагогика институти мисолида ҳам яққол кўриш мумкинлигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, институт ҳовлисига киришингиз билан озодалик ва кўркамликни кўриб, кўзингиз яйрайди. Бу олий ўқув юртининг 8 факультетида 19 йўналиш бЎйича мутахассислар тайёрланади.

Талабалар чуқур билим олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Аудиториялар замонавий компьютер ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланган. Ахборот-ресурс марказида эса нафақат мамлакатимиз, балки дунёдаги исталган янгилик ёки муҳим маълумотни ўзбек, рус, инглиз ва бошқа тилларда топиб ўқиш мумкин. Бу ерда республика ва вилоятнинг асосий нашрларига обуна намунали йўлга қўйилгани, маданий-маърифий тадбирлар изчил ўтказиб келинаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

— Конституциямизнинг 29-моддасида ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига, ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эгалиги алоҳида таъкидланган. Газета ва журналлар талабаларимизнинг мамлакатимиз ва дунёда бўлаётган воқеалардан кенгроқ хабардор этади, ахборот олиш ҳуқуқини таъминлайди. Уларда мустақил фикр шаклланишида муҳим аҳамият касб этади, — дейди Холбой Ибраимов. — Масалан «Ўзбекистон овози» газетасида парламент фаолия­ти, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, истеъдодли ёш­лар ҳақидаги мақолаларни қизиқиш билан ўқиймиз. Шу боис бу ­газетага ҳар йили кўп нусхада обуна бўлиб келаяпмиз, нав­батдаги йилга ҳам обунани уюшқоқлик билан ўтказаяпмиз.

Институт тарих факультети «Миллий истиқлол ғоя­си, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими» йўналиши кафедраси профессори, ­тарих фанлари доктори ­Сулаймон Иноятов «Конституцияда инсон ҳуқуқлари» мавзусида маъруза қилди, Конституция тарғиботида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ниҳоятда муҳимлигига эътибор қаратди.

Тарих факультети 1-курс талабаси, «Ўзбекистон белгиси» кўк­рак ­нишони соҳиби Лазиз Қаюмовнинг Конституция ва ёшлар ҳуқуқлари мавзусида билдирган фикрларини тадбир иштирокчилари олқишлар билан қаршилашди.

«Ўзбекистон овози» ва «Голос ­Узбекистана» газеталари Бош муҳаррири Сафар Остонов газеталар фаолия­ти, режалари, асосий мавзулари ҳақида тўхталди. Айниқса, истеъдодли ёшларимизнинг кашфиётлари, фан-таълим, санъат ва спортда эришаётган ютуқларини ёритишга алоҳида эътибор қаратилаётганини мисоллар асосида гапириб берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддасида оммавий ахборот воситалари эркинлиги кафолатлангани ва бунинг натижасида журналистлар эмин-эркин ахборот олиш ва тарқатиш имкониятига эга бўлганини таъкидлади.

Учрашувда институт талабалари Ватан, Конституция мавзусида шеърлар ўқишди, қўшиқ айтишди, ёшлар одобига боғлиқ саҳна кўринишини намойиш этишди.

 

Абдурасул САТТОРОВ,

Илҳом САТТОРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбирлари.



DB query error.
Please try later.