Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
28.11.2015

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ЖОРИЙ ЙИЛ 9 ОЙЛИК ИЖРОСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил 9 ойлик якунлари ижроси тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди.

Таъкидландики, Давлат бюджетида ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, аҳо­лининг турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган маблағлар ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий йў­нал­­тирилганлиги кучаяётганидан далолат беради.

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, 2015 йилнинг
9 ойлик якунларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати 8,0 фоизни ташкил этди, шунингдек, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 7,3 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,6 фоиз, чакана савдо айланмаси 15 фоиз, хизматлар ҳажми эса 12,9 фоиз ўсишига эришилди.

— Давлат бюджетининг харажат қисмида асосий эътибор таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини мақсадли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни, биринчи даражали тўловларни ўз вақтида молиялаштиришга қаратилганлиги Ўзбекистон ХДП электорати манфаатларига мос келади, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Аҳад Аҳмедов. — «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурига асосан нуроний кишиларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича бюджет ҳамда бош­қа манбалар ҳисобидан қилинаётган кенг кўламли ишлар ҳам бевосита пар­тиямиз дастурий мақсадларига ҳамоҳанг.

Айтиш керакки, жорий йил май ойидан бошлаб, 100 ёшга тўлган шахсларнинг пенсиясига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча белгиланиши, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари учун коммунал хизматлар ҳа­қини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига белгиланган ҳар ойлик компенсацияларнинг кўпайтирилиши кексаларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик ифодаси ҳисобланади.

Муҳокамалар чоғида фракция аъзолари ҳисобот даврида айрим бюджет муассасаларида маблағларнинг мақсадсиз сарфланишига, уларнинг ноқонуний ишлатилиши билан боғлиқ молиявий ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилганини қайд этишди. Ушбу масала юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар вакилларининг маълумотлари эшитилди.

Қизғин кечган баҳс-мунозараларда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда бюджет ижроси маданиятини кучайтириш бўйича қатор амалий таклифлар билдирилди.

Кун тартибидаги масала бўйича фракциянинг позицияси белгилаб олинди.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: