Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
26.11.2015

ҲАМШИРАЛИК ИШИ: ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАР

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжумани шу мавзуга бағишланди.

— Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор туфайли халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш борасида юқори кўрсаткичларга эришилмоқда, — деди Соғ­лиқни сақлаш вазири Анвар Алимов. — Тиббиётда ҳамшираларнинг алоҳида ўрни бор. Ҳозирда тиббиёт муассасаларимизда уч юз минг нафардан ортиқ ҳамшира фаолият юритмоқда. Олий маълумотли ҳамширалар тайёрлаш тизимининг жорий этилиши аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтирмоқда. Ҳозирги кунга қадар Тошкент тиббиёт академияси ва бош­қа олий ўқув юртларининг «Олий ҳамширалик иши» бўлимларида анес­тезиология ва реанимация, хирургия, акушерлик ва менежмент йўналишлари бўйича уч мингдан зиёд олий маълумотли бакалавр ҳамшира тайёрланди, 80 нафарга яқин талаба магистрлик даражасига эришди.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, бугун ўрта бўғин тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш тизими ҳам тубдан такомиллашмоқда. Мавжуд 78 тиббиёт коллежида ўқувчиларнинг мутахассислик бўйича билимларини мустаҳкамлаш ва амалиёт ўташларига алоҳида аҳамият берилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ҚВПларда патронаж ҳамширалар ишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди. Ўтган йили турли ҳудудлардаги бешта туманнинг 96 қишлоқ врачлик пунктида ҳамширалар ишини рейтинг баҳолаш тизими синовдан ўтказилиб, кўпгина ижобий хулосалар олинди. Бу ишлар яна 18 туманда давом эттирилмоқда.

Ҳамшираларнинг малакасини ошириш бўйича замонавий тизим яратилгани жаҳон тиббиёти янгиликларини чуқур ўзлаштиришда муҳим омил бўлмоқда. Кейинги йилларда бир ярим мингдан ортиқ ўқув-семинар ташкил этилиб, беш юздан зиёд маҳаллий тренер тайёрланди.

Тадбир сўнггида журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.