Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
26.11.2015

ОЛИЙ СУДДА ТАҚДИМОТ

Ўзбекистон Республикаси Олий судида «Жиноят ишлари бўйича суд ҳужжатлари» китобининг ҳамда Олий суд янги веб-сайтининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Олий суд судьялари, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тад­қиқот маркази директори Нодир Жўраев тадбирни очар экан, мамлакатимизда изчил ва босқичма-босқич олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг туб моҳияти, аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини ҳамда қонунийликни таъминлашга қаратилганини алоҳида таъкидлади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимиятининг ташкил топиши жараёнида суд ҳужжатларини тузиш ва расмийлаштиришнинг муайян қоидалари шаклланди. Бинобарин, амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, аввало, одил судловни амалга оширишда чиқариладиган суд ҳужжатларида намоён бўлади. Суд ҳужжатларини тўғри чиқариш ва расмийлаштириш, суд ҳужжатлари матнини имловий ва орфографик қоидаларга риоя қилган ҳолда ифода этиш, чиқарилаётган суд ҳужжатини амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш, процессуал норма ва қоидаларга риоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Жиноят ишлари бўйича процессул ҳужжатларни тузиш юзасидан тайёрланган «Жиноят ишлари бўйича суд ҳужжатлари» амалий услубий қўлланмаси айнан шу мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятли. Унда жиноят ишлари бўйича суд ҳужжатлари тушунчаси ва турлари, уларнинг мазмуни, ҳуқуқий асослари, суд ажримлари турлари, уларнинг мазмуни ва чиқариш тартиби, судга қадар иш юритиш босқичида, биринчи ва юқори инстанция судлари иш юритиш босқичларида чиқариладиган суд ҳужжатлари, жиноят ишлари бўйича алоҳида тоифадаги ишларни юритиш босқичида чиқариладиган суд ҳужжатлари ҳамда хусусий ажримлар, уларни чиқариш ва расмийлаштириш тартиблари амалдаги қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда атрофлича ёритилган. Қўлланмада, шунингдек, суд ҳужжатлари намуналари ҳам кенг ўрин олган.

Олий суд янги веб-сайтининг (www.supcourt.uz) афзалликларидан бири шундаки, веб-сайт орқали фойдаланувчиларга бир қатор интерфаол хизматлар тақдим этилган. Улар жумласига интернет-қабулхона, электрон кутубхона, умумий юрисдикция судлари интерактив харитаси, суд ходими бўш лавозимига резюме юбориш ва бошқа қатор хизматлар киради.

Таъкидлаш жоизки, мазкур веб-сайт Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқ­аро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Бирлашган Миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик» қўшма лойиҳаси кўмагида ишлаб чиқилди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

 

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: