Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 1 2 3 4
24.11.2015

САВОЛ ВА ЖАВОБ

Шокир Шоназаров, Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси:

— Шу йилнинг 3 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги йиғилишида «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилар экан. Ушбу қонун ҳақида маълумот олишни истардим.

 

Нўъмон АКБАРОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси:

— «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонун давлат органларининг фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни амалга ошириш, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

Қонун электрон ҳукумат принциплари, уларни бошқариш тартиби, шунинг­дек, ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.

Қонуннинг асосий мақсади ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш асосида давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, электрон давлат хизматларини кўрсатиш тартибларини мақбуллаштириш, электрон давлат хизматларининг сифати ва улардан фойдаланиш қулайлигини ошириш, процедураларни соддалаштириш ва уларни кўрсатиш муддатларини қисқартиришдир. Шунингдек, давлат хизматларини кўрсатилиши билан боғлиқ маъмурий харажатларни камайтириш, давлат органларининг ахборот маълумотлар базаларини шакллантириш, давлат бошқаруви тизимида «ягона ойна» принципини жорий қилиш, тадбиркорлик субъектларининг электрон тижорат тизимидан фойдаланишига қулай шароит яратиш ҳисобланади.

Давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот ҳамкорлиги фойдаланувчиларга электрон шаклда маълумотлар алмашиш имкониятларини тақдим этиш, интеграциялашган электрон давлат хизматларидан фойдаланиш, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Умуман олганда, ушбу қонун давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни такомиллаштиришга, аҳолига қулай имкониятлар яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: