Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
21.11.2015

ЎЗХДП ФРАКЦИЯСИ

бир неча қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрламоқда

Давлат бошқарувини янада демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида парламентнинг ўрни, таъсир кучини ошириб бориш долзарб аҳамиятга эга. Шунинг учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси ўз фаолиятини ҳар томонлама кучайтиришга эътибор қаратмоқда.

Хусусан, қонун ижодкорлиги жараёнида фаол ва самарали иштирок этиш, электорат манфаатларига қаратилган назорат таҳлил ишларини кучайтириш, парламент назоратини изчил йўлга қўйиш масалалари фракция фаолиятида алоҳида устуворлик касб этмоқда.

ЎзХДП фракциясининг ­навбатдаги йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2015 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари ва ташкилий-ҳу­қуқий тадбирлари дастури ижросини таъминлаш масалалари, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди.

Олий Мажлис Қонун­чи­лик палатасининг ­Му­­­дофаа ва хавфсизлик ­масалалари қўмитаси ­раиси, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси ­Рустам Комилов мамлакатимизда парламент ислоҳотларини чуқурлаштириш масаласига жиддий эътибор қаратилаётганини алоҳида қайд этди. Қонун ижодкорлигининг барча бос­қичларида фракцияларнинг роли кучайиб, имкониятлари янада кенгайгани партиялар дастурий мақсадлари амалга ошиши, электорат манфаатлари самарали ҳимояланишига хизмат қилишини таъкидлади.

— Фракциямиз Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2015 йил ва ундан кейинги йилларга мўл­жалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари ва ташкилий-ҳу­қуқий тадбирлари дастурига мувофиқ иш юритмоқда, — деди у. — Хусусан, амалдаги қонунларга таклифлар киритиш, кенг жамоатчилик, экспертлар тажрибасидан фойдаланиш яхши самара бермоқда. Жорий йилнинг февраль ойида фракция қарори билан 6 ишчи гуруҳи шакллантирилиб, фаолияти йўлга қўйилди.

Экспертлар, илмий-тад­қиқот муассасалари, ННТ­лар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда қонунчиликни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, қонун ҳужжатларини инвентариза­циядан ўтказиш ва таҳлил этиш юзасидан қатор амалий ишлар олиб борилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фрак­циямиз аъзолари то­монидан 300 дан ор­тиқ таклиф ишлаб чиқилди ва масъул қўмиталарга тақдим этилди. Шундан 120 дан ортиқ таклиф иккинчи ўқишда қонун лойиҳаларида ўз аксини топди.

Сўзга чиққанларнинг маълумот беришича, шу йилнинг ўтган даври мобайнида қуйи палатада 52 қонун лойиҳаси кўриб чиқилган. Жорий йилнинг 15 ­ноя­­брига қадар Президентимиз томонидан 13 қонун имзоланган. Битта қонун лойиҳаси Қо­нунчилик палатаси қарори билан қонунчилик ташаббускорига қайтарилган.

7 қонун лойиҳаси депутатлар ташаббуси билан Қо­нунчилик палатасига киритилган бўлса, шундан 6 тасида ЎзХДП фракцияси аъзолари фаол иштирок этган.

Фракция аъзоси Ёқуб Умаровнинг таъкидлашича, партия Сайловолди дас­туридан келиб чиққан ҳол­да, депутатларнинг 2015-2019 йилларда қонун ло­йиҳалари устида ишлаши бўйича режа ишлаб чиқилган.

— Қонун жамият ҳаётидаги муносабатларни тартибга солишда асосий восита ҳисобланади. Фуқаролик жамиятининг негизи, пойдевори ҳам қонун ва қонунийликдир. Шунинг учун қонун ижодкорлиги ҳар биримиздан жуда катта масъулият талаб этади, — деди у. — Электорат манфаатларидан келиб чиқиб, фракциямиз аъзолари аҳо­ли бандлигини таъминлаш ишларида фаол қатнашишга ҳаракат қиляпти. Меҳнат кодекси, Солиқ кодекси ҳамда «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги, «Таълим тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу борада, шунингдек, «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳи­моя қилиш тўғрисида»ги ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғ­рисида»ги қо­нунларга ҳам қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрланмоқда. Буларнинг барчаси партиямиз Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросига хизмат қилади.

Йиғилишда, шунингдек, фракция аъзоси Шуҳрат Турсунбоев сўзга чиқиб, электорат манфаатлари қай даражада ҳимоя қилиниши биринчи галда партиянинг парламентдаги фракцияси фаолиятига боғлиқ эканини таъкидлади.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масала юзасидан фракция аъзоларининг таклиф ва тавсиялари билдирилди.

 

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.