19.11.2015

ИНСОН ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛИ ҲИМОЯСИ

Давлат ­фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини ­таъминлайди.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 43-моддаси.


Maмлaкaтимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади қoнун устувoрлиги вa қoнунийликни мустaҳкaмлaш, Конституциямизда белгилаб қўйилган тамойиллар асосида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний мaнфaaтлaри ишoнчли ҳимoя қилинишини таъминлашга қaрaтилгaн. Шу маънода мустa­қилликнинг дaстлaбки йиллaридaн бoшлaб суд-ҳуқуқ тизимида изчиллик билан амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бермоқда.

Бу ҳақда сўз борганда, аввало, истиқлол йилларида юртимизда суд ҳокимиятининг мустaқиллигини тaъмин­лaш, уни сoбиқ тузумдa бўл­гaни кaби қaтaғoн қурoли вa жaзoлaш идoрaси сифaти­дaги oргaн эмaс, бaлки ин­сoн­нинг ҳуқуқ вa эркин­лик­лaрини ишoнчли ҳимoя этиш­гa xизмaт қилaдигaн, тoм мaъ­нoдaги мустaқил дaвлaт ҳокимиятига aйлaнтиришгa қaрa­тилгaн демократик ислоҳотлар изчиллик билан ҳаётга жорий этилаётганини таъкидлаш мақ­садга мувофиқдир.

Хусусан, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг дастлабки босқичида демократик ҳуқу­қий давлат барпо этиш борасида зарур институционал ва ҳуқу­қий асослар яратилди.

Шу билан бирга, жиноят процессида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳи­моя қилиш бўйича институтлар фаолияти йўлга қўйилди.

Суд жараёнида айблов ва ҳимоя томонлари тенглигини таъминлашнинг таъсирчан ҳуқуқий механизмлари яратилди. Энг муҳими, Конституциямизда одил судловнинг инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, малакали юридик ёрдамга бўлган ҳуқуқ, айб­сизлик презумпцияси ва бош­қа конституциявий принциплари ўз ифодасини топди.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари дои­расида ҳимоя ҳуқуқи янада кучайтирилди. Суднинг назорат функциясини ривожлантирувчи «Хабеас корпус» инс­титути жорий этилди ва унинг кўламини янада кенгайтириш, процессуал-мажбурлов чоралари тизимини либераллаштириш ка­би муҳим тадбирлар амалга оширилди.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада чуқурлаштиришда давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концеп­ция­си катта аҳамият касб этди. Президентимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2015 йил 23 январда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги маърузасида қайд этганидек, Олий Мажлиснинг аввалги таркиби қабул қилган 140 дан ортиқ қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 27 таси бевосита мазкур Концепция доирасида ишлаб чиқилган.

Бу қонунлар, ўз навбатида, қонун устуворлигини таъминлаш, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишонч­ли ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш борасида муҳим ўрин тутмоқда.

Бинобарин, Концепцияда кўзда тутилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишга қаратилган асосий ғоялардан келиб чиқиб, суд жиноят ишини қўзғатиш ҳуқуқига эга субъектлар доирасидан чиқарилди. «Хабеас корпус» институти кенгайтирилиб, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ёки айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномаларни кў­риб чиқиш ҳуқуқлари судларнинг ваколатига ўтказилди. Айблов хулосаси суд эмас, прокурор томонидан ўқиб эшиттирилиши белгилаб қў­йилди.

Шу билан бирга, 2012 йил 25 декабрда «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун ҳам Концепция қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан ишлаб чиқилган бўлиб, асосий мақсади — процессуал чора-тадбирларни амалга оширишда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган.

Президентимизнинг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Судлар фаолиятини янада такомиллаштиришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги, «Туман ва шаҳар умумий юрисдикция судлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари қабул қилингани бу борада муҳим қадам бўлди.

Мазкур фармонлар суд тизимининг моддий-техник ва ижтимоий ҳимоясини тубдан яхшилаш, суд ҳокимиятини малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, судлар фаолиятининг сифат ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилгани алоҳида эътиборга сазовордир.

Айниқса, Президентимизнинг 2014 йил 24 июлда қабул қилинган «Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фар­монини алоҳида қайд этиш жоиз. Мазкур фармонга мувофиқ, қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, давлат органлари ҳу­қу­қий ҳужжатларининг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги устидан назорат самарадорлигини ошириш мақсадида Бош прокуратура таркибида Қонунчилик ижроси устидан назорат бош бошқармаси ташкил этилди. Бу ҳеч шубҳасиз, юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш устидан прокурор назорати асосларини кучайтиришда жиддий қадам бўл­ди.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистонда ҳу­қуқни муҳофаза қилувчи ор­ганларнинг инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш учун масъулиятини ошириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, адвокатура институтини кучайтириш, умуман, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойиллари асосида амалга оширилган ислоҳотларнинг самаралари халқаро миқёсда ҳам эътирофга сазовор бўлмоқда.

Хусусан, «The world justice project» халқаро мустақил ташкилоти ўзининг йиллик ҳисоботида дунё миқёсида қонун устуворлигининг таъминланиши индексини эълон қилар экан, унда Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликнинг таъминланиши даражасига юқори баҳо берган. Мазкур ҳужжатда, жумладан, жиноятчиликка қарши кураш, сиёсий зўравонликнинг олдини олиш, давлат ва жамият ҳамкорлиги, мустақил суднинг мавжудлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг самарадорлиги каби йўналишларда мамлакатимизнинг эришган ютуқларига асосланган ҳолда, халқаро экс­пертлар томонидан Ўзбекистон тартибот ва хавфсизлик энг яхши таъминланган дунёнинг кучли бешта давлати қаторига киритилган.

Хулоса қилиб айтганда, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашдир.

Энг асосийси, бу ҳаётбахш ислоҳотлар миллий қонунчиликни халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари бўйича умум­эътироф этилган тамойилларига мослаштиришга, жиноят процессида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини мустаҳкам ҳимоя қи­лиш ҳамда Бош Қомусимизда белгиланган устувор тамо­йилларга риоя этилишини таъминлашга хизмат қилмоқда.

 

Олимжон ЎСАРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ахборот хизмати раҳбари.



DB query error.
Please try later.