Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
17.11.2015

СИЁСИЙ ПАРТИЯ ФРАКЦИЯСИНИНГ

фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги

«Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш йўлидаги ислоҳoтлaрнинг мувaффaқияти сиёсий пaртиялaрнинг eтуклик дaрaжaсигa, улaрнинг Ўзбeкистoнимиз тaқдири вa кeлaжaгигa дaxлдoр улкaн мaсъулиятли вaкoлaтлaрни ўз зиммaсигa oлишгa қaй дaрaжaдa тaйёр экaнигa бeвoситa бoғлиқ экани алоҳида таъкидланган.

Дарҳақиқат, ҳозирги кунда мамлакатимизда давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партияларнинг роли ва таъсири ортиб бормоқда. Улар вакиллик органлари фаолиятининг турли йўналишларида фаолият юритмоқда. Бундай йўналишлардан бири сифатида депутатлик бирлашмалари ҳисобланган фракцияларни кўрсатиш мумкин. Қайд этиш керакки, фракция Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ­сиёсий партиядан кўрсатилган депутатлар томонидан партия манфаатларини ифодалаш мақсадида тузилади. Шубҳасиз, парламентимизнинг қуйи палатасида партия фракцияларининг ташкил топиши унинг фаолия­тида муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, муайян бир қонун, қарор ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши жараёнида сиёсий партия фракцияларининг таъсири натижасида аҳолининг турли қатламлари манфаатлари ҳисобга олинишини кўришимиз мумкин. Бу эса, албатта, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг сифатли бўлишини таъминлайди.

Бундан ташқари, сиёсий партия фракциялари марказда ижро этувчи ҳокимиятни шакллантиришда фаол қатнашувчи субъектлардан бири бўлиб, сиёсий партия ва давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи ўртасида асосий боғловчи бўғинлардан биридир.

Қайд этиш керак, мамлакатни ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ривожлантириш борасида сиёсий партия фракцияларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги, ­«Сиёсий партиялар тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунларни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни келтириш мумкин.

Хусусан, Конституциямизнинг 56-моддасига мувофиқ, жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этиладиган касаба уюшмалари, ­сиёсий партиялар, олимлар жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар, бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат фондлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар фуқаролик жамиятининг институтлари ҳисобланади. Улар нафақат фуқаролик жамия­тининг асосини ташкил этадиган, балки мазмун-моҳиятини ҳам белгилаб берадиган институтлар ҳисобланади. Фуқаролик жамияти институтлари мақсад ва вазифаларининг асосий йўналиши мамлакатимизда демократик қадриятлар ва тамо­йиллар, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Шу билан бирга, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида «ижтимоий шерик­лик»ка таъриф берилган. Унга кўра, ижтимоий шериклик давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бош­қа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигидир.

Дарҳақиқат, сиёсий партия фракцияларининг фуқаролик жа­мия­ти институтлари билан ўзаро таъсирчан ҳамкорлиги, биринчи нав­батда, пар­тия дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиш самарадорлиги ошишига, фуқаролик жамияти инс­ти­тут­ла­рининг қонун лойиҳалари бўйича фикр ва таклифлари амалга ошишига, шунингдек, уларнинг парламентдаги партия фракциялари томонидан қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва муҳокама қилинишида қатнашишига имкон яратади.

Айни вақтда сиёсий партиялар фракциялари ва фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорлигининг асосий йўналишлари ва шаклларини қуйидагиларга ажратиш мумкин.

Биринчи шакли қонун лойиҳаларини такомиллаштиришдаги ўзаро ҳамкорликдир. Бу жараён фракция­га келиб тушган қонун ло­йиҳаларини бир вақтнинг ўзида фуқаролик жамияти институтлари иштирокида уларнинг таклифлари ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилишни ўз ичига олади.

Иккинчи шакли самарали парламент назоратини амалга оширишдаги ўзаро ҳамкорлик бўлиб, у ҳуқуқни қўллаш амалиётининг мунтазам равишда мониторингини амалга ошириш, қонунчиликдаги бўшлиқларни аниқлаш, қонунчиликни такомиллаштириш учун таклифларни киритиш, шу билан бирга, фуқаролик жамияти институтларини фракция ташаббуси билан ташкил қилинадиган эшитувларни ­тайёрлаш жараёнига жалб қилиш ор­қали амалга оширилади. Таъкидлаш керак, фуқаролик жамияти инс­титутлари томонидан тақдим этилган маълумотлар тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарларини эшитишда ҳисобга олиниши янада самарадорликка хизмат қилади.

Учинчи шакли жойлардаги сайловчилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларидаги ўзаро ҳамкорлик ҳисобланади. Бу фракция аъзоларининг сайловчилар билан учрашувлари вақтида айрим ҳудудий масалаларни ҳал этишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирок этиши орқали амалга оширилади.

Хулоса қилиб айтганда, сиёсий партиялар фракциялари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро самарали ҳамкорлиги, аввало, қонун лойиҳалари ҳар томонлама пишиқ ва пухта бўлишида, парламент назоратининг самарадорлиги ошишида муҳим аҳамият касб этади.

 

Давронбек ОЛИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ­Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти етакчи илмий ходими.



DB query error.
Please try later.